Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси тўғрисида ахбороти

...
Янгилаш: ...
Image
“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси тўғрисида ахбороти

Темир интизом ва самарали назорат - муваффақият гарови

Ҳаммамизга маълумки, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир фармон ва қарорлари, йиғилиш баёнларида давлат ва ижро органлари олдига қўйилаётган топшириқлар асосан аҳоли бандлигини таъминлаш ва барқарор даромад манбаини шакллантириш, ҳудудларда камбағалликни буткул тугатишга йўналтирилган.

Ҳар бир вазирлик ва идорада мустаҳкам ва темир интизом, самарали ижро назорати бўлгандагина белгиланган мақсадларга эришиш мумкин. Ижро устидан такомиллашган самарали жамоатчилик назорати механизми эса ҳар қандай муваффақият ва ютуқлар гаровидир.

Айнан шу мақсадда, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси устидан самарали назорат механизмларини жорий қилиш, ижро натижаси бўйича аниқ ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган давлатимиз раҳбарининг ПФ-117-сонли фармонлари шу йил 25 июлда қабул қилинди.

Топшириқлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, 2025 йил 1-октабрдан бошлаб ҳар ойда ижро интизоми тўғрисидаги маълумотларни веб-саҳифаларга жойлаштириш, шунингдек, ҳар чоракда кенг жамоатчиликка ҳисобот бериш тартиби белгилаб қўйилди.

Таъкидлаш лозимки, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ижро назорати механизмларини янада такомиллаштириш борасида Микрокредитбанкда ҳам қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Энг аввало, иш юритиш, ҳужжатлар айланиши, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни қабул қилиш, масъул ижрочига йўналтириш, ижро устидан онлайн мониторинг ва назорат ўрнатиш, ижро муддати келаётганлиги тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилиш тизими тўлиқ рақамлаштирилди.

Банкда ижро интизомининг самарадорлик кўрсаткичлари бевосита “КПИ” тизимига боғланди ва шу асосда ижро самарадорлигини баҳолаш тизимли йўлга қўйилди.

Шунингдек, топшириқлар ижросини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар ҳар ҳафта жума куни Бошқарув раиси ўринбосарлари, душанба куни Бошқарув раиси ҳузурида ҳамда ҳар ойда банк Бошқарувида танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида банк тизимида мунтазам равишда “иқтисодий ўқиш”лар ташкил қилинмоқда. Бундан асосий мақсад - ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга қаратилган.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида “ijro.gov.uz” идоралараро ягона электрон тизим орқали Микрокредитбанк зиммасига давлатимиз раҳбарининг 353 та топшириқлари ижроси юклатилган. Банкда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ушбу топшириқларнинг барчасини ижроси таъминланди.

Давлатимиз раҳбарининг фармонлари ва қарорларида белгиланган топшириқлар асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 7,8 трлн. сўм банк кредитлари ажратилди. Жумладан:

кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш доирасида 625,6 млрд. сўм;

оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 1,4 трлн. сўм;

“бизнесга биринчи қадам” доирасида 275,2 млрд. сўм;

инвестиция дастури доирасида 2,8 трлн. сўм;

“менинг маҳаллам” дастури доирасида 1,1 трлн. сўм;

йирик лойиҳаларга (обороти 100 млрд. сўмдан юқори) 688,1 млрд. сўм;

тижорат мақсадлари учун 886,8 млрд сўм.

Микрокредитбанк кредитлари ҳисобига молиялаштирилган 165 477 та лойиҳа ишга туширилиб, 285 447 та иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “New Fly Techno” МЧЖнинг умумий қиймати 10,4 млн. долл. бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун полипропилен қоп ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга 5,7 млн. долл. кредит ажратилди.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши натижасида 158 та иш ўрин яратилади, йилига 80 млн. дона 6 хилдаги қоп маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, йилига 8,1 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш ишлари амалга оширилади.

Яна бир лойиҳа, Хива шаҳридаги “Ғовуқ” кўли атрофида “Шарқ” туристик мажмуасини барпо этиш доирасида меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш ва савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда 95 хонали, 250 ўринли 2 қаватли меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилди, шунингдек, новвойхона, 4 та меҳмон уйи, миллий ва европа таомлари ресторанлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Тошкент вилояти Паркент туманида эса 3 та 5 қаватли, жами 120 та хонадонга мўлжалланган турар жой мажмуаси барпо этилиб, бугун 96 та хонадон ўз эгаларига топширилган.

Қўқон шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” массивида 10 та 10 қаватли уй-жой комплекси барпо этилмоқда. Ушбу комплексда 712 та хонадонлар, савдо майдончалари ҳамда болалар боғчаси жойлаштирилган.

Бугунги кунда 10 та кўп қаватли уйларни қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида 15 та кўча ободонлаштирилиб, 24/7 режимда туну-кун ишлайдиган савдо, кўнгилочар шохобчалари ишга туширилди, натижада 80 та янги иш ўринлари яратилди.

Шулар билан бирга, Микрокредитбанкка бириктирилган маҳаллаларда маҳалла банкири ва ёрдамчи агентлари томонидан бугунга қадар 1,5 трлн. сўм кредитлар ажратилди ва 285 447 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Шундан, 101 683 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва 183 764 нафари тадбиркорликка жалб қилинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари топшириқлари доирасида 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик йўналишида кооператсиялар ташкил этилди.

Банк томонидан 30 та туманда жойлашган 6 461 та хонадон паррандачилик ва асаларичилик йўналишида 28 нафар лидер тадбиркорга бириктирилди.

Кооперацияни йўлга қўйиш учун лидер тадбиркорларга 160 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, 5 165 та хонадон кооперация асосида бирлаштирилди.

Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ҳамда берилаётган топшириқларнинг сифатли ижросини таъминлашнинг барча чоралари кўриб борилади.

Банк Бошқаруви томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижроси қатъий назоратга олинган.




Яна кўринг

2 декабр 2025

MKBANK PAYSEND халқаро пул ўтказмаси билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

МКБАНК мижози бўлсангиз, пул ўтказмаларини юбориш ёки қабул қилиб олиш учун банкка ташриф буюришингиз шарт эмас.
2 декабр 2025

“Микрокредитбанк” АТБ тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари янада кучайтирилмоқда

Банк Бошқаруви томонидан бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда
1 декабр 2025

Микрокредитбанк билан ҳамкорликда “Қува-Агро Стар” МЧЖ томонидан янги “Мобил-Кўчатчи” лойиҳаси ишга туширилди!

1419 орқали онлайн буюртма қилинган In-vitro пайвантакли мевали кўчатлар мижозларга етказиб берилди
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X