
Жорий йилнинг октябрь ойида Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси биносида банк ходимлари учун “Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз!” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Банк раҳбарияти, ходимлар ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходими подполковник А. Ўсаров иштирок этди.
Семинар давомида А.Ўсаров коррупция тушунчаси, унинг турлари, жамият ва иқтисодиётга салбий таъсири ҳамда унга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, ўқув-семинарда коррупцияга қарши қонунчилик асослари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу соҳада юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир тавсиялар берилди.
Тадбир охирида ходимлар томонидан мавзуга доир савол-жавоблар йўлланиб, фикрлар алмашинуви ҳам ташкил этилди ва иштирокчиларга коррупция ҳолатларининг олдини олишда фаол иштирок этиш зарурлиги таъкидланди.
“Микрокредитбанк” АТБ коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиб, доимий равишда барча ходимлар ўртасида қонунийлик, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратади.
Банк Ахборот хизмати


















