Номзодларга қўйиладиган талаблар:

олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;

банк ва (ёки) молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, номзод тавсия этилаётган ташкилий тузилмада камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши;

жамоавий равишда таваккалчиликларни бошқариш, пруденциал нормативлар (шу жумладан, капитал монандлиги ва ликвидлилик кўрсаткичлари), корпоратив бошқарув, комплаенс-назорат ва молия-иқтисод масалаларини текшира олиш ва уларни таҳлил қилиб бориш учун билим ва кўникмага эга бўлиши;

банк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини ва Марказий банк норматив ҳужжатларини билиши;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига доир қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро стандартлар ҳамда аудитнинг халқаро стандартлари бўйича билимва кўникмаларга эга бўлиши.

Шунингдек, ташқи аудитор сифатида иш тажрибасига ёки “Сертификатланган ички аудитор (CIA)”, “Сертификатланган молиявий таҳлилчи (СFА)”, халқаро сертификатларига, халқаро бухгалтерлар сертификатларига (“Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”, “Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА ва АСА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” ёки “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)”) ва (ёки) таваккалчиликни бошқаришга оид халқаро сертификатларига (“Сертификатланган риск менежери (CRM)” ёки "Молиявий риск менежер (FRМ)”) эга бўлиши қўллаб-қувватланади.


*Танловда иштирок этиш учун 2023 йил 5 мартга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига “Аудит” белгиси билан маълумотнома юборишингиз сўралади.