" Бандликка кўмаклашиш жамғармаси " маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3856-сонли қарори асосида
Кредит ажратиш шартлари |
|
Фоиз ставкаси |
17,5% |
Кредит муддати |
3 йилгача |
Кредит миқдори |
225,0 млн.сўмгача |
Таъминот шакли |
Қонун ҳужжатларида белгиланган таъминот турлари |
Кредитни расмийлаштириш усули |
Oilakedit.uz патформаси орқали онлайн |
Имтиёзли давр |
6 ойгача |
Кредитлар ягона электрон онлайн платформа (oilakredit.uz) орқали тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилади:
1. Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда (oilakredit.uz) скоринг таҳлили асосида кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
2. Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар (ариза, ҳоким ёрдамчиси тавсияси, кредит шартномаси, олди-сотди шартномаси ва х.к.) электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.
3. Кредитлар платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида кредит олувчи томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Кредит йўналишлари:
-
Тикувчилик
-
Иссиқхона
-
Боғдорчилик
-
Паррандачилик
-
Қуёнчилик
-
Балиқчилик
-
Чорвачилик
-
Бошқа соҳалар