Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
688
Янгилаш: 2 Апрель 2024, 18:11

“Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш юзасидан йўллаган мурожаати

Butaev_Orif_Aliboevich2.jpg

Микрокредитбанк”АТБ Бошқарув раисининг
Коррупция ҳолатларини олдини олиш ва бу борада тизимли курашиш юзасидан йўллаган

МУРОЖААТИ

Ҳурматли мижозлар, ҳамкорлар, акциядорлар ва ҳамкасблар!

 Микрокредитбанк тизимида коррупциянинг олдини олишга қаратилган барча зарурий чораларни кўриш, уларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича самарали тизим яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан,

- коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ташкил этилиб, уларнинг ваколат ва ҳуқуқлари, шунингдек банкнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликдаги ҳамкорлиги ички меъёрий ҳужжатлар билан аниқ белгилаб қўйилган;

- мавжуд бўш иш ўринларига номзодларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган;

-банк эҳтиёжлари учун харидларини шаффоф тизим орқали амалга ошириш, ушбу жараёнда коррупциявий хатарларни аниқлаш ва бартараф этиш амалиётлари жорий қилинган.

Шунингдек, банк фаолиятида коррупция ҳолатларини юзага келиш эҳтимоли юқори бўлган кредитлаш амалиётлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш энг устувор вазифа қилиб белгиланган.

Бунинг учун энг аввало банк кредит портфелидаги энг катта йўналиш - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари шаффофлигини таъминлаш ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида имтиёзли кредитларни “Oila kredit.uz” ягона электрон платформа орқали онлайн тартибда ажратиш, интеграциялашган электрон ахборот базалари қарз олувчиларни скоринг таҳлил қилиш йўлга қўйилди.

Банкнинг янги “MAVRID” номли мобил иловаси ишга туширилиб, чакана банк хизматлари тўлиқ рақамлаштирилмоқда, бунда жисмоний шахслар учун кредитлар, коммунал ва барча давлат хизматлари учун тўловларни онлайн ўтказиш, депозит операциялари ҳамда пластик карточкалар орқали барча транзакцияларни амалга ошириш имконияти яратилган.

Кичик бизнес субъектлари ва бошқа юридик шахсларнинг кредит олиш юзасидан мурожаатларини шаффоф кўриб чиқиш мақсадида алоҳида скоринг тизими жорий этилди. Мазкур скоринг тизими қарз олувчининг молиявий ҳолати, кредит тарихи, лойиҳани амалга ошириш истиқболларини аниқ баҳолаш ҳамда кредит таваккалчилигини камайтириш имконини беради. Ушбу бизнес жараёнларнинг жорий этилиши, лойиҳаларни молиялаштириш тизимини самарали бошқариш, ортиқча аралашувлар, коррупцияни олдини олиш, кредитлаш жараёнини шаффоф ва тезкор кўриб чиқилишига замин яратади.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида 2020 йилда банкимизда Алоқа маркази ташкил этилган. Алоқа маркази фаолиятида жадал трансформация жараёнлари амалга оширилди. Жумладан, жорий йилда банкнинг Алоқа маркази томонидан мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мурожаатларни тизимли қайта ишлаш бўйича янги “Jira” дастури жорий этилди.

Микрокредитбанкда коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш, уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ҳамда бартараф этиш, коррупцияга қарши муросасиз муҳитни шакллантириш борасидаги ишлар келгусида ҳам изчиллик билан давом эттирилади.

Микрокредитбанк коррупцияга қарши курашиш ва коррупциявий холатларнинг барвақт олдини олиш бўйича ишларни самарали ташкил этишда Сизларнинг фаоллигингиз ва ташаббусларингизни қўллаб-қувватлайди.

Микрокредитбанкнинг бош офиси, унинг минтақавий филиалари ҳамда барча банк бўлинмалари ходимларининг қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликларининг гувоҳи бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик холатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, банкнинг (55) 503-77-11 рақамли Ишонч телефони ёки ушбу алоқа каналлари: телеграм бот: @mkbanticor_bot  ва расмий веб-сайт www.mkbank.uz (Антикоррупция) бўлими орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.

Мурожаатингиз қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланган коррупцион ҳолатлар бўйича кескин қонуний чоралар кўрилади.

Ўз навбатида, Микрокредитбанкда меҳнат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимни коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга ҳамда ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажаришга яна бир бор чақираман.

 

Ҳурмат билан,

Бутаев Ориф Алибоевич

Микрокредитбанк АТБ Бошқаруви раиси         



Валюталар курслари
  • Айирбошлаш шохобчасида
  • Банкоматда
  • Иловада
  • Чет элга ўтказма
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126001267012610.04
EUR130001390013720.98
GBP155001650016275.78
JPY709080.13
CHF135001450014179.74
22.07.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD125001267012610.04
EUR130001390013720.98
GBP155001650016275.78
JPY709080.13
CHF135001450014179.74
22.07.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126001267012610.04
EUR130001390013720.98
GBP155001650016275.78
JPY709080.13
CHF135001450014179.74
22.07.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126001267012610.04
22.07.2024 09:00:00 дан маълумотлар

Сўров

Қайси банк хизматлари сизни кўпроқ қизиқтиради?
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Call-марказ
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Комплаенс телефони
1285 (ички: 1266)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Сайт менюси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X