“Микрокредитбанк” АТБ корпоратив бошқарув тизими Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Корпоратив бошқарув кодекси, Марказий банк меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари ва жаҳон тажрибасидан фойдаланиш тамойиллари асосида тузилган.
Банк корпоратив бошқарув органлари – Акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши, банк Бошқаруви ҳамда Тафтиш комиссияси, Кузатув Кенгаши қошидаги 2 та ва Бошқарув қошидаги 8 та қўмита ва комиссияларни ўз ичига олган мукаммал тузилмаси фаолият юритмоқда
Банк корпоратив бошқарувининг вазифалари:
- Акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
- Банкнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш;
- Банкнинг самарали фаолият юритиши ва рақобатбардошлигини ошириш;
- Банк ривожланиш стратегиясини белгилаб бериш ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;
- Бизнес-режани тасдиқлаш ва бажарилишини назоратга олиш ва бошқалар;
- Янги хизмат турларини, инновацион ғояларни жорий қилиш, хизмат кўрсатиш жараёнининг самарадорлик даражасини ошириш.
АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
Акциядорлар умумий йиғилиши банк бошқарувининг Олий органи ҳисобланади ва банк фаолиятининг энг асосий йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилади.