Бошланғич ташкилот “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3138-сон қарори ва ПФ-5106-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, 30 ёшгача бўлган банк ходимларини ўз сафига қамраб олган.
Бошланғич ташкилотнинг мақсад ва вазифалари:
- банкнинг молия бозорида мустаҳкам ўрин олиши ва хизмат кўрсатиш даражасини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш йўлида ёш ходимлар томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;
- ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни эгаллашга бўлган интилишларига кўмаклашиш;
- ёш йигит-қизларнинг ўз ақл-заковати, куч-ғайратини тўла намоён этишларига ёрдам бериш;
- ёш ходимларнинг банк ҳаётида муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш;
- ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш;
- ёшларнинг чуқур билим олиши, чет тилларини ўрганиши ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллаши ҳамда касбий ривожланишига қаратилган ишларни амалга ошириш;
- ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган клуб ва тўгараклар фаолиятини ташкил етиш.
Бошланғич ташкилот томонидан бажарилган ишлар:
- “Микрокредитбанк” AТБ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан қўшма қарор имзоланди;
- Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежи битирувчилари ўртасида “Менинг бизнес ғоям” ва “Ёш тадбиркор юртга мададкор” лойиҳалари йўлга қўйилди;
- ёшлар билан кўргазма, фестивал, кўрик-танлов, маърузалар, маданият, санъат ва илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, театр спектакллари ва бошқа томоша тадбирларига ташриф буюрилди;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти каби олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил қилинди ва ўз йўналиши бўйича юқори натижаларни қайд етган ёшлар банкка ишга қабул қилинди;
- ёш иқтидорли ходимларни раҳбарлик лавозимларга ўтказиш мақсадида захира таркиби шакллантирилди;
- ёшлар билан юртимизнинг тарихий обидалари, ёдгорликлари ва меъморий иншоотларига саёҳатлар ташкил қилинди;
- банк бошқарув раиси ва ўринбосарлари бошчилигида ёшлар билан учрашувлар уюштирилди;
- ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил етиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратилиши йўлга қўйилди.
Бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари:
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкидаги бошланғич ташкилоти етакчиси: Ғаффоров Равшанжон Aбдуқаюм ўғли (Персонални ўқитиш ва ривожлантириш маркази, Масофавий ўқув бўлими бошлиғи. Тел: +99891 504-02-12, E-mail: r.gafforov@mkb.uz)Бошланғич ташкилотнинг “Оммавий тадбирлар ва спорт-саломатлик масалалари йўналиши” координатори: Собиржонов Нодирбек Шуҳратович (Персонални бошқариш департаменти, Ходимларни рағбатлантиришни бошқариш бўлими бошлиғи. Тел: +998 97 464 56 44, E-mail: n.sobirjonov@mkb.uz)
Бошланғич ташкилотнинг “Aхборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши” координатори: Игамбердиева Комила Рустам қизи (Aхборот хизмати Менежери. Тел: +998 94 406 93 33, E-mail: k.igamberdiyeva@mkb.uz)
Бошланғич ташкилотнинг Ижтимоий-иқтисодий йўналиши координатори: Aбдуғанийев Шаҳбозбек Мақсаджон ўғли (Чакана бизнес департаменти, Сотувларни бошқариш бўлими бош мутахассиси. Тел: +998 94 172 22 55, E-mail: sh.abduganiyev@mkb.uz)