Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
68
Янгилаш: 12 March 2025, 15:56

Факторинг

Т/р

Кўрсаткич

Қиймати /тавсифи

1

Факторингдан фойдаланувчи сегмент

Ташкил этилганига 12 ойдан ошган, жами фаолиятидан тушум охирги 12 ой давомида 1 миллиард сўмдан юқори бўлган (ташаббусга қараб) тадбиркорлик субектлари.

2

Асосий

тушунчалар

Факторинг – хўжалик юритувчи субектлар (етказиб берувчилар)ни молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда улар банк (молия агенти)га, кечиктирилган шартларда тузилган шартномаларга мувофиқ, етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан аксептланган   тўловни олиш ҳуқуқини берадилар.

Анъанавий факторинг – факторинг хизматидан фойдаланишга ташаббус Етказиб берувчи (кредитор) томонидан билдирилиб, факторинг шартномаси 3 томонлама тузилади.

Тескари факторинг – факторинг хизматидан фойдаланишга ташаббус тўловчи (дебитор) томонидан билдирилиб, факторинг шартнома тўловчи (дебитор) билан тузилади. Етказиб берувчи (кредитор)нинг факторинг хизмати орқали тўловга розилиги ёзма олинади)  

факторинг агенти – бу тижорат банки (молия агенти) етказиб берувчининг дебиторлик ҳуқуқидан воз кечиши эвазига унинг мажбурият ҳуқуқини сотиб олиш асосида молиялаштирувчи юридик шахс.

тўловчи (дебитор) – етказиб берилган товар/ хизматлардан фойдаланувчи ва факторинг шартномасига асосан юзага келган факторинг агенти (б анк) олдидаги қарздорлигини сўндирувчи.

етказиб берувчи (кредитор) – товар/ хизматларни етказиб берувчи ва дебиторлик ҳуқуқи (тўлов муддати келмаган пул талабномаси)дан воз кечиш эвазига факторинг шартномаси асосида молиялаштириладиган тадбиркорлик субекти.

дебитор қарздорлиги – етказиб берилган товар/ хизматлар учун тўловчи томонидан тан олинган қарздорлик (шартнома шартларига мувофıқ тўлаш муддати ўтмаган) ва тўланиши лозим бўлган пул маблағи.

дисконт – банк томонидан молиялаштирилган сумма билан шартнома бўйича тўлов талабномаси суммаси ўртасидаги фарқ.

регресс ҳуқуқи билан – қайта талаб қилиш ҳуқуқи билан, яъни факторинг шартномаси бўйича тўловчи (дебитор) томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, банкда ушбу тўлов суммасини етказиб берувчи (кредитор)дан талаб қилиб олиш ҳуқуқи вужудга келади.   

Бош келишув – 12 ой муддатгача Бош келишув имзолаган ҳолда 120 кун муддатгача индивидуал револьвер факторинг шартномаларига асосан хизмат кўрсатиш   

 

Факторинг мақсади

Етказиб берилган товар/хизматлар бўйича
дебиторлик қарздорлигини сотиб олиш учун

3

Факторинг лимит миқдори
(Бир мижоз учун)

Факторингнинг миқдори (ФМ) = (охирги 6 ойлик ўртача фаолиятидан тушум - кейинги 6 ойлик барча банклардаги ўртача тўлов)* факторинг ойлари сони/2

Бунда, ФМ манфий ёки 0 бўлса, хизмат кўсатилмайди.  

4

Факторинг хизмати максимал миқдори (Бир мижоз учун)

10 млрд сўм

5

Факторинг муддати

          ·           180 кунгача;

          ·           12 ой муддатгача тузиладиган Бош келишув доирасида ҳар бир индивидуал револьвер факторинг шартномалари га асосан   120 кун гача.

6

Факторинг операциялари кўрсатилмайдиган ҳолатлар

 

·        буджет ташкилотларига тақдим этиладиган талаблар бўйича;

·         жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича;

·         тўловга ноқобил деб эълон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича;

·         зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича;

·         капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича;

·         экспортга оид консигнация контрактлари бўйича;

·         компенсация ва бартер битимлари бўйича;

·         ишга босқичма-босқич ёки бўнак билан ҳақ тўлаш бўйича;

·         тўловчи шартномада кўрсатилган вақт мобайнида, шунингдек, сотиш хизмати кўрсатилганидан кейин маҳсулотни қайтариш ҳуқуқига эга бўлган олди-сотди шартномалари бўйича.

7

Факторинг валютаси

Миллий валюта (сўм)

8

Факторинг ажратиш

шакли

Ушбу маҳсулот бўйича факторинг ҳисобварағи   аънанавий факторингда етказиб берувчи (кредитор) ,   тескари факторинг да   тўловчи (дебитор)га очилади ва мазкур ҳисобварақдан етказиб берувчига дисконт чегирилган ҳолда факторинг суммаси ўтказиб берилади.

9

Дисконт ставкаси

30 кунгача –  2%;

60 кунгача – 4%;

90 кунгача – 6%;

120 кунгача – 8%;

150 кунгача – 10%;

180 кунгача – 12%.

10

Тўлов жадвали

Тўловчи (дебитор)нинг келгусидаги пул

тушумлари ва /ёки олди- сотти шартнома шартларидан келиб чиқиб белгиланади.

11

Муддатида тўланмаган қарздорлик учун жавобгарлик

Агар факторинг тўловлари белгиланган муддатда тўланмаса, етказиб берувчи (кредитор)/ тўловчи (дебитор) банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,2% миқдорида пеня тўлайди (аммо, жами пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ошмаслиги лозим).

12

Етказиб берувчи (кредитор)га қўйиладиган асосий талаблар

(тескари факторингда бу талаблар қўлланилмайди)  

 

1.    Сўнгги 12 ой давомида таъсисчилар таркиби тўлиқ ўзгармаган бўлиши (яқин қариндошлар ўртасида ўзгаришлар бундан мустасно);

2.    Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл) охирги ҳисобот даври зарар билан   якунланмаган бўлиши;

3.    Ўз айланма маблағлари мавжудлиги манфий кўрсаткичда бўлмаслиги;

4.    Мавжуд кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги бўлмаслиги;

5.    2-сонли картотека ҳисобварағИ бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

6.    КАТМ маълумотномасига асосан, мижознинг барча тижорат банклари олдида ҳамда ўзаро алоқадор (ра ҳбар ва таъсисчилар таъсислигидаги корхоналар ) корхоналарининг “Микрокредитбанк” АТБ тизимида “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларида таснифланган амалдаги кредитлари мавжуд бўлмаслиги;

7.    Кредит тарихи бўйича сўнги 24 ой ичида 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлар юзага келтирмаган бўлиши ;

8.    Мижознинг МИБ да қарздорлиги бўлмаслиги шарт.

 

 

 

 

 

 

13

 

 

 

 

 

Тўловчи (дебитор)га қўйиладиган асосий талаблар

1.    Сўнгги 12 ой давомида таъсисчилар таркиби тўлиқ ўзгармаган бўлиши (яқин қариндошлар ўртасида ўзгаришлар бундан мустасно);

2.    Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл) охирги ҳисобот даври зарар билан   якунланмаган бўлиши;

3.    Ўз айланма маблағлари мавжудлиги манфий кўрсаткичда бўлмаслиги;

4.    Мавжуд кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги бўлмаслиги;

5.    2-сонли картотека ҳисобварағИ бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;

6.    КАТМ маълумотномасига асосан, мижознинг барча тижорат банклари олдида ҳамда ўзаро алоқадор корхоналарининг “Микрокредитбанк” АТБ тизимида “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларида таснифланган амалдаги кредитлари мавжуд бўлмаслиги;

7.    Кредит тарихи бўйича сўнги 24 ой ичида 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорликлар юзага келтирмаган бўлиши;

8.    Мижознинг МИБ да қарздорлиги бўлмаслиги;

9.    Етказиб берувчи (кредитор) билан алоқадор бўлмаслиги.

10. Етказиб берувчи (кредитор) билан охирги 12 ойда шартномавий муносабатга киришган, факторинг суммасининг камида 10 фоиз миқдорида ўзаро товар/хизмат айланмаларини амалга оширган бўлиши лозим.

14

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

Етказиб берувчи (кредитор) томонидан тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати (тескари факторингда бу талаблар қўлланилмайди)  

1.    Ариза;

2.    Етказиб берувчи (кредитор) корхона таъсисчиларининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган факторингдан фойдаланиш юзасидан розилиги

3.    Товар/маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартномалар нусхалари;

4.    Ҳисоб-фактуралар;

5.    Етказиб берувчи (кредитор) корхонанинг Давлат солиқ хизмати органига тақдим этган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботи (банк томонидан 1- ва 2-сонли шакллар Давлат солиқ хизмати органи маълумотлар базасидан электрон олинган ҳоллар бундан мустасно);

6.    Тўловчи (дебитор) ва Етказиб берувчи (кредитор) томонидан тасдиқланган солиштирма далолатнома (акт-сверка).

 

Тўловчи (дебитор) томонидан тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ( Анъанавий факторингда бу талаблар қўлланилмайди)

1.    Ариза;   

2.    Тўловчи (дебитор) корхона таъсисчиларининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган факторингдан фойдаланиш юзасидан розилиги;

3.    Тўловчи (дебитор) корхонанинг Давлат солиқ хизмати органига тақдим этган охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботи (банк томонидан 1- ва 2-сонли шакллар Давлат солиқ хизмати органи маълумотлар базасидан электрон олинган ҳоллар бундан мустасно);

4.    Тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлар рўйхати;

5.    Лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб бошқа ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. Ушбу ҳужжатлар онлайн платформа орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

15

Етказиб берувчи (кредитор) ва тўловчи (дебитор)га қоъйилган талабни истисно қилувчи ҳоллар

Юқоридаги талаблабларга жавоб бермаган ҳолларда факторинг суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ёки   ликвид мол мулк гаров таъминоти билан факторинг амалиёти кўрсатилиши мумкин.



Валюталар курслари
  • Айирбошлаш шохобчасида
  • Банкоматда
  • Иловада
  • Чет элга ўтказма
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD129001299012953.2
EUR135001450014058.11
GBP160001700016745.9
JPY709086.95
CHF140001500014643
17.03.2025 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD125001299012953.2
17.03.2025 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD129101298012953.2
17.03.2025 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD129001299012953.2
17.03.2025 09:00:00 дан маълумотлар

Сўров

Қайси банк хизматлари сизни кўпроқ қизиқтиради?
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Call-марказ
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Сайт менюси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X