Банк хизматлари бозорида йирик молиявий катализаторлардан бири ҳисобланган “Микрокредитбанк” АТБ кенг қамровли Ғазначилик операцияларини амалга оширади:
Молия ва пул бозори транзакциялари:
- Амалдаги фоиз ставкалар бўйича юридик шахслар ва молия институтларидан хорижий валютада депозитлар жалб қилиш ва жойлаштириш;
- Банклараро пул бозорида миллий валютадаги маблағларни узоқ, ўрта ва қисқа муддатли депозитларга жойлаштириш ва жалб қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан Овернайт, Депозит аукцион, Репо ва Своп операциялари;
- Давлат ғазначилиги мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларини харид қилиш.
Валюта бозори транзакциялари:
- Мижозлар ва ҳамкор банклар талабига биноан асосий хорижий (USD, EUR, GBP ва RUB) валюталарда TOD, TOM, SPOT ва FORWARD шартлари асосида конверсион транзакцияларни амалга ошириш;
- Валюта бозоридаги котировкаларни тез ўзгарувчанлигини ва бозор конъюктурасини хисобга олиб мижозлар учун валюта курсларини хеджерлаш бўйича операциялар
Қимматли қоғозлар бозори:
- Инверсторларга банк томонидан эмиссия қилинган депозит сертификатлар бўйича олди-сотди битимлар бўйича хизмат кўрсатиш.