Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
640
Янгилаш: 29 Сентябрь 2022, 17:14

Умумий маълумот

“Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 5-майдаги “Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-3750-сонли Фармони асосида ташкил этилди.

Банк халқаро молиявий институтлар ҳамда чет эл тижорат банклари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Улар қаторида, Жаҳон банки, Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси, Осиё банкирлар ассоциацияси, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди, Германия жамғарма кассалари фонди каби ташкилотлар мавжуд.

Ҳозирги кунда банк «ББ-» даражасидаги «Фитч Ратингс Лтд.» ташкилотининг рейтингига эга. Рейтинг баҳоси - «Барқарор» бўлиб, у активлар сифатининг қониқарли даражада эканлигини, даромаднинг яхшилигини, ликвидлилик ва капитал йетарлилик даражасининг талабларга мос эканлигини ўзида акс эттиради.

Юқори ташкилотлар номи

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (www.mf.uz)
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (www.cbu.uz)

Банк миссияси

Кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, кам таъминланганларни қўллаб-қувватлаш, ҳунармандчилик ва касаначиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларда аҳоли кенг табақаларининг микромолиявий хизматлардан баҳраманд бўлишини таъминлаш учун молиявий маблағлар бериш.

Банк стратегияси

  • Моддий инфратузилмани ривожлантириш;
  • Стратегик ҳамкорликни ривожлантириш;
  • ИТ ни қўллашни такомиллаштириш;
  • Ривожланган мамлакатлар банк тизими ва маҳсулотларини ўрганиш ҳамда жорий қилиш.

Банкнинг “Сифат бошқарув тизими”даги асосий мақсад ва устувор йўналишлари қуйидагилардир:

  • Янги банк хизматларини жорий қилиш;
  • Банк инфратузилмасини такомиллаштириш;
  • Хизмат кўрсатиш пунктларини кўпайтириш;
  • Банк фаолиятини автоматлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни қўллаб қувватлаш;
  • Ходимлар малакасини ошириш.

"Микрокредитбанк" АТБ Бошқаруви қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

  • Банкнинг барча ходимлари томонидан ИСО 9001:2015 сифат бошқаруви халқаро стандарти талабларини бажариш, қонунчилик талаблари ҳамда истеъмолчи томонидан қўйилган талабларни бажарилишини таъминлаш, қўйилган вазифаларни бажаришда керак бўладиган барча ресурслар билан таъминлаш;
  • Ҳар бир ишчи-ходим ва раҳбариятда сифат учун жавобгарлик принсипини рўёбга чиқариш, шахснинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшишга чорлаш;
  • Халқаро стандартларга мос равишда кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини ошира олиш қобилиятига эга бўлган жамоа тузиш;
  • Ўтказилган тадбирлар натижасига кўра бир йилда бир бор ушбу сифат йўналишидаги тизимни таҳлил қилиш, сиёсатни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, сифат тизимни яхшилашда тегишли вазифаларни доимо бажариш.

"Микрокредитбанк" АТБ Сифат бошқаруви сертификати:

CertqualityEN

Сифат бошқаруви сиёсати
Ҳажми: 13.44 KB
Формат: docx

Валюталар курслари
  • Айирбошлаш шохобчасида
  • Иловада
  • Банкоматда
Валюта Сотиб олиш Сотиш МБ курси
USD 12160 12250 12190.01
EUR 12100 13200 12987.24
GBP 14500 16000 14982.74
JPY 70 90 82.29
CHF 12900 14200 13445.85
22.09.2023 09:00:00 дан маълумотлар
Валюта Сотиб олиш Сотиш МБ курси
USD 12160 12250 12190.01
EUR 12100 13200 12987.24
GBP 14500 16000 14982.74
JPY 70 90 82.29
CHF 12900 14200 13445.85
22.09.2023 09:00:00 дан маълумотлар
Валюта Сотиб олиш Сотиш МБ курси
USD 11800 12250 12190.01
EUR 12100 13200 12987.24
GBP 14500 16000 14982.74
JPY 70 90 82.29
CHF 12900 14200 13445.85
22.09.2023 09:00:00 дан маълумотлар

Сўров

Қайси банк хизматлари сизни кўпроқ қизиқтиради?
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Call-марказ
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Комплаенс телефони
1285 (ички: 1266)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Сайт менюси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X