Карта ҳақида
- Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида товар ва хизматлар учун савдо ва виртуал терминаллар орқали исталган жойда тўлаш имконияти;
- HUMO банк карталари иш ҳақи ва пенсиялар ўтказилиши учун бепул тақдим қилинади;
- Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн омонат очиш ва онлайн кредит олиш имконияти;
- Ҳисоб-китобларнинг хавфсизлиги ва пул маблағларини сақлаш;
- Турли хил мобил иловалар, шу жумладан “MKB Mobile” иловаси орқали картадан картага пул маблағларини ўтказиш.
"Микрокредитбанк" АТБ филиалларига ажратилган "HUMO" ва "UZСARD" тизимида ишловчи банкоматларнинг айланмаси бўйича маълумот (01.06.2022 й):
Банкоматларнинг айланмаси бўйича маълумотЭндиликда пластик карта учун сайтда ҳам ариза топширишингиз мумкин. Онлайн аризалар кечаю кундуз қабул қилинади ва тезда кўриб чиқилади.
Онлайн ариза шаклини тўлдиринг, бизнинг ходим сиз билан боғланиб, рўйхатдан ўтиш ва кредит бериш шартлари ҳақида маълумот беради.
Тарифлар
Карта чиқариш: 20 000 сўм;
Иш ҳақи лойиҳалари бўйича иш ҳақи, пенсия, ижтимоий тўловлар, стипендияларни қўйиш ва омонат расмийлаштиришда: Бепул;
Йўқотилган, шикастланган ва муддати тугаган пластик карталар ўрнига янгисини бериш/алмаштириш: 20 000 сум;
Банкнинг кассалари ва банкоматлари орқали нақд пул олиш: сумманинг 1% миқдорида;
Буджет ташкилотлари иш ҳақи лойиҳалари бўйича иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар учун банк картасини қайта эмиссия қилиш (фақат муддати тугаган банк карталар ўрнига янгиси берилганда): Бепул.
Шартлар
Керакли ҳужжатлар: ID карта ёки паспорт.
Кўрсатмалар
Банк карталари эгалари учун эслатма
Банк картасини олгандан сўнг, ҳар бир карта эгаси хавфсизлик воситаларидан бири бўлган ўзига хос PIN (PIN) кодини ўрнатади. PIN (PIN) - карта ҳисоб варағида қайд этилган пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва банк картаси эгаларига буюртма берилганлигини тасдиқловчи банк картаси эгасининг коди, шахсий идентификация рақами.
Карта эгаси пластик картасига иккита парол киритади:
- Биринчи парол – пластик картадан пул маблағларини ечиб олиш учун;
- Иккинчи парол – пластик картага пул маблағларини киритиш учун.
Диққат!
- Aгар PIN-код уч марта нотўғри киритилса, карта автоматик равишда блокланади. Картани блокировкадан чиқариш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан карта берилган филиалга боринг.
- Сўм пластик картаси йўқолган ёки ўғирланган тақдирда, бу ҳақда дарҳол банкка хабар беринг. Иловага асосланиб, у стоп-жадвал режимига ўтказилади.
Ҳужжатлар
Формат: docx
Формат: pdf
Бошқа карталар
- Айирбошлаш шохобчасида
- Банкоматда
- Иловада
- Чет элга ўтказма
Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | МБ курси |
---|---|---|---|
USD | 12740 | 12840 | 12780.09 |
EUR | 13600 | 14600 | 13889.4 |
GBP | 16500 | 17500 | 16592.39 |
JPY | 80 | 100 | 83.77 |
CHF | 14500 | 15500 | 14767.84 |
Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | МБ курси |
---|---|---|---|
USD | 12500 | 12840 | 12780.09 |
Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | МБ курси |
---|---|---|---|
USD | 12740 | 12840 | 12780.09 |
Валюта | Сотиб олиш | Сотиш | МБ курси |
---|---|---|---|
USD | 12740 | 12840 | 12780.09 |