"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ажратиладиган кредитлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 07.06.2018 йилдаги ПҚ-3777-сонли ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.12.2021 йилдаги ПҚ-55-сонли қарори асосида
Кредит ажратиш шартлари |
|
Фоиз ставкаси |
17,5% |
Кредит муддати |
Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 3 йилдан 7 йилгача |
Кредит миқдори |
Жисмоний шахслар учун 33,0 млн.сўмгача Юридик шахслар учун 225,0 млн.сўмгача |
Кредитнинг ажратишнинг энг юқори миқдори |
Туман ва шаҳарларда кичик тадбиркорлик субъектларига самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларга 225 миллион сўмдан ортиқ миқдорда – Дастурлар доирасидаги ресурслар ҳисобидан ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсияга мувофиқ туман (шаҳар) марказларининг қарори асосида Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари қарор қабул қилади |
Таъминот шакли |
Жисмоний шахслар учун таъминот талаб этилмайди Юридик шахслар учун қонун ҳужжатларида белгиланган таъминот турлари |
Кредитни расмийлаштириш усули |
Oilakedit.uz патформаси орқали онлайн |
Имтиёзли давр |
Фаолият йўналишидан келиб чиқиб 6 ойдан 3 йилгача |
Кредитлар ягона электрон онлайн платформа (oilakredit.uz) орқали тўлиқ рақамлашган ҳолда ажратилади:
1. Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда (oilakredit.uz) скоринг таҳлили асосида кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида платформа (СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади.
2. Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар (ариза, ҳоким ёрдамчиси тавсияси, кредит шартномаси, олди-сотди шартномаси ва х.к.) электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.
3. Кредитлар платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида кредит олувчи томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Кредит йўналишлари:
-
Тикувчилик
-
Иссиқхона
-
Боғдорчилик
-
Асаларичилик
-
Паррандачилик
-
Ўзини-ўзи банд қилиш (хизмат кўрсатиш)
-
Қуёнчилик
-
Балиқчилик
-
Чорвачилик
- Бошқа соҳалар