
ҚАДРИЯТЛАР БИРЛАШТИРАДИ!
Жамоанинг бир қисми бўлиш
Компания ҳақида
“Микрокредитбанк” АТБ – бу нафақат банк, балки ишонч, ривожланиш ва ҳамкорлик майдони. 2006-йилдан буён биз нафақат тадбиркорликни ривожлантириб, замонавий технологияларни жорий қилмоқдамиз, балки ҳар бир инсон қадрланадиган жамиятни барпо этмоқдамиз.
Банкимизда янги ғояларга очиқлик, ўсишга имконият яратиш ва ҳар бир ютуқни қадрлаш тамойиллари устувор ҳисобланади. Микрокредитбанк – бу самимий ёндашув ва ишончли тараққиёт уйғунлигида фаолият юритиладиган маскан.
Натижалар
- 3 500+ нафар ходим
- 15+ йил барқарор фаолият
- 1 млн+ мижоз ишончи
- 100+ таълим дастури
- 2006 ташкил этилган йил
- 45+ филиал Республика бўйлаб
- 1-ўрин кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича
- 50% раҳбарлик лавозимлари ички кадрлар захирасидан
MKBANK жамоасининг ажралмас бўлагига айланинг
- Барқарор иш ўрни ва муносиб даромад
- Бир-бирини қўллайдиган жамоа
- Шаффоф касбий ўсиш йўли
- Менторлик ва ўқув муҳити
- Шахсий салоҳиятга инвестиция
- Ходимлар фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик
Маданият
“Микрокредитбанк” АТБда корпоратив маданият бу шунчаки ички сиёсат эмас, балки ҳар бир ҳамкорлик ва мулоқотга йўл кўрсатувчи қадриятлар тизимидир.
Очиқлик, ҳалоллик ва профессионаллик – бизнинг ички муҳитимиз асосидир. Бу – ҳар бир инсон қадрланадиган, ўсишга имконият берадиган ва биргаликда олдинга интиладиган макон.
Қадриятлар
- Мижозлар эҳтиёжига йўналтирилганлик
- Ижтимоий масъулият
- Очиқлик ва ишонч
- Инновация ва ривожланиш
- Ходимлар – барқарор актив
hh.uz сайтидаги очиқ вакансияларимизга мурожаат қилинг ёки резюмейингизни юборинг:
Email: hr@mkb.uz
Telegram: @hrmkbank
Микрокредитбанк – бу ерда сизнинг профессионал йўлингиз бошланади!
Aриза бериш учун резюме намунасини юклаб олинг, кўрсатилган шаклдан фойдаланиб тўлдиринг ва бизга юборинг.
Формат: docx















