Лавозим тавсифи
Риск менежмент департаменти директори (CRO) Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш комплекс тизимини шакллантириш ва ривожлантириш учун масъул бўлиб, Банк фаолиятининг белгиланган риск-аппетити даражаси доирасида амалга оширилишини, шу билан бирга барқарор ўсиш ҳамда тартибга солиш талабларининг бажарилишини таъминлайди.
Мазкур лавозим Банк фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган барча сезиларли таваккалчиликлар турларини аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва бошқариш жараёнларини ташкил этишни, шунингдек қабул қилинаётган таваккалчиликлар устидан мустақил назоратни амалга оширишни назарда тутади.
Риск менежмент департаменти директори Банк Бошқаруви билан ҳамкорликда фаолият юритади ҳамда Кузатув кенгашининг Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси билан яқин ҳамкорликда ишлайди.
Асосий вазифалар
• Риск менежмент департаменти фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда Банкнинг самарали таваккалчиликларни бошқариш тизими фаолиятини таъминлаш.
• Банкнинг комплекс таваккалчиликларни бошқариш тизимини (Enterprise Risk Management Framework – ERMF) халқаро стандартлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш.
• Риск-аппетити тизимини (Risk Appetite Framework – RAF) шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш, жумладан Банк риск-аппетитининг йўл қўйиладиган таваккалчилик даражалари, лимитлари ва кўрсаткичларини аниқлаш.
• Банкнинг барча сезиларли таваккалчиликлари турларини, жумладан кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат, концентрация, репутацион, стратегик таваккалчиликларини ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилигини (IRRBB), шунингдек рақамли, технологик ва киберхавфсизлик таваккалчиликларини бошқаришни ташкил этиш.
• Таваккалчиликларни бошқариш тизимининг Базел II / Базел III халқаро стандартлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив талаблари билан мувофиқлигини таъминлаш.
• Банк капиталининг етарлилигини баҳолаш (ICAAP) ҳамда капитал даражасини мониторинг қилиш жараёнларига раҳбарлик қилиш.
• 9-сонли МҲХС (IFRS 9) талабларига мувофиқ кутилаётган кредит йўқотишлари (Expected Credit Loss – ECL) моделлари жорий этилишини назорат қилиш.
• Кредит таваккалчилигини баҳолаш моделлари (PD, LGD, EAD), ички рейтинг тизимлари ҳамда скоринг моделларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
• Банкнинг ноқулай макроиқтисодий ва молиявий шароитларга барқарорлигини баҳолаш мақсадида стресс-тест ва сценарий таҳлилларини ўтказиш жараёнларини ташкил этиш.
• Кредит портфели сифатини, таваккалчиликлар концентрациясини ҳамда эрта огоҳлантириш кўрсаткичларини (Early Warning Indicators – EWI) мониторинг қилиш.
• Захиралар шакллантирилишининг тўғрилигини ҳамда Банк активлари сифатининг баҳоланишини назорат қилиш.
• Янги банк маҳсулотлари, йирик кредит битимлари ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда таваккалчиликларни мустақил баҳолашни таъминлаш.
• Банкнинг коллегиал органлари, жумладан Кредит қўмитаси, Активлар ва пассивларни бошқариш қўмитаси (ALCO) ҳамда Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси фаолиятида иштирок этиш.
• Таваккалчиликлар бўйича мунтазам таҳлилий ва бошқарув ҳисоботларини тайёрлаш: ҳар ойда – Банк Бошқаруви учун, ҳар чоракда – Кузатув кенгаши ва Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси учун.
• Таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат тизимининг, шу жумладан ҳимоянинг уч чизиғи (Three Lines of Defense) моделининг самарали ишлашини таъминлаш.
• Таваккалчиликларни бошқариш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ташқи аудиторлар ва халқаро молиявий институтлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
• Банкда таваккалчиликларни бошқариш маданиятини (Risk Culture) шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда асосий бизнес-жараёнларга таваккалчиликка асосланган ёндашувни жорий этиш.
• Риск менежмент департаментига раҳбарлик қилиш, мутахассислар жамоасини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг профессионал салоҳиятини ошириш.
• Ички назорат, коррупцияга қарши сиёсат ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича талабларга риоя қилинишини таъминлаш.
• Ijro.gov.uz тизимида фаолият йўналиши бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
• Молия, иқтисод, банк иши ёки турдош йўналишлар соҳасида олий маълумотга эга бўлиш.
• Банк соҳасида камида 5 йиллик, шундан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш.
• Таваккалчиликларни бошқариш соҳасида камида 7 йиллик, шундан раҳбарлик лавозимларида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш (мажбурий талаб).
• Молиявий ташкилотларда таваккалчиликларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича амалий тажриба.
• Таваккалчиликларни бошқариш бўйича халқаро стандартларни, жумладан Базел қўмитасининг (Базел II / Базел III) тамойиллари, капитал етарлилигини баҳолаш жараёнлари (ICAAP) ва 9-сонли МҲХС (IFRS 9) талабларини чуқур билиш.
• Банк маҳсулотлари, кредит жараёнлари, молия бозорлари ва ликвидлиликни бошқаришни (ALM) яхши тушуниш.
• Риск-моделларини ишлаб чиқиш, стресс-тестлар ўтказиш ва кредит портфелини таҳлил қилиш бўйича тажриба.
• Тартибга солиш органлари ва ташқи аудиторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тажрибаси.
• Жамоаларни бошқариш ҳамда стратегик ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси.
• Ривожланган аналитик, стратегик ва бошқарув компетенциялари.
• Халқаро ҳужжатлар билан ишлаш ва хорижий ҳамкорлар билан мулоқот қилиш учун етарли даражада инглиз тилини билиш устунлик ҳисобланади.
Номзодга афзаллик берадиган талаблар
• Таваккалчиликларни бошқариш, аудит, молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари соҳасида халқаро тан олинган сертификат (FRM, PRM, CRM, CFA, CIMA, ACCA, CPA, CIA, CIPA, DipIFR ва бошқалар) мавжудлиги.
• Халқаро банклар ёки молиявий институтларда иш тажрибаси.
• Халқаро молиявий ташкилотлар (IFC, EBRD, ADB ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик тажрибаси.
Профессионал кўникмалар
• Банк таваккалчиликларини (кредит, бозор, операцион ва ликвидлилик таваккалчиликларини) бошқариш методологияларини чуқур билиш;
• Комплекс таваккалчиликларни бошқариш тизимларини (Enterprise Risk Management Framework – ERMF) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
• Кредит таваккалчилигини баҳолаш моделларини (PD, LGD, EAD) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
• Стресс-тестлар ва сценарий таҳлилларини ўтказиш.
• Капитал етарлилиги ва ICAAP жараёнларини бошқариш.
• Захираларни шакллантириш ва кредит портфелини баҳолашда 9-сонли МҲХС (IFRS 9) талабларини қўллаш.
• Банк активлари ва пассивларини ҳамда ликвидлилигини бошқариш (ALM);
• Таваккалчиликларни бошқариш бўйича ички қоидалар, методологиялар ва сиёсатларни ишлаб чиқиш.
• Кредит портфелини таҳлил қилиш ва таваккалчиликлар концентрациясини мониторинг қилиш.
• Бошқарув, Кузатув кенгаши ва Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси учун таваккалчиликлар бўйича таҳлилий ва бошқарув ҳисоботларини тайёрлаш.
• Тартибга солиш органлари, ташқи аудиторлар ва халқаро молиявий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
• Таваккалчиликларни баҳолашда аналитик воситалар ва молиявий моделлаштириш усулларидан фойдаланиш.
Шартлар
• Лавозимга тайинлаш Кузатув кенгаши қарори асосида амалга оширилади.
• Банкнинг стратегик бошқарув жараёнларида иштирок этиш.
• Барқарор молиявий ташкилотда фаолият юритиш.
• Расмий меҳнат муносабатлари асосида ишга қабул қилиш.
• Шахсий ривожланиш ва малака ошириш имконияти.
• Касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти.
• Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (лавозим маоши + KPI кўрсаткичлари асосида), иш ҳақи ойига 3 марта тўланади.
• Ходимнинг шахсий натижаларига боғлиқ бўлган самарали рағбатлантириш тизими.
• Иш режими: ҳафтасига 5 иш куни (душанба-жума).
• Ёш ва аҳил жамоа.
• Офис жойлашуви: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси,
4-уй, “Амир Темур хиёбони” метро бекати яқинида (метрога 5 дақиқа пиёда).
Aриза бериш учун резюме намунасини юклаб олинг, кўрсатилган шаклдан фойдаланиб тўлдиринг ва бизга юборинг.
Формат: docx
















