“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Оилавий тадбиркорликка ажратилган 2 трлн. 48 млрд.сўм имтиёзли кредитларнинг 41 фоизи, яъни 847 млрд. сўми 38 минг нафар хотин-қизларга йўналтирилди. 

Жорий йилда мазкур йўналишда 2,1 трлн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1 мартгача 83 млрд.сўм, шундан 1604 нафар аёлларга 35 млрд.сўм кредит ажратилди. 

Банк томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд қатламга бизнес лойиҳаларни тақдим этиш, тадбиркорлигига кўмаклашиш орқали 4 884 нафар аёлларга 64,3 млрд сўм имтиёзли шартларда кредит ажратилиб, уларни бандлиги ва даромад манбаи таъминланди ва “Аёллар дафтари” дан чиқарилди.

 Мисол учун, Мирзаобод туманида Ўразова Санобарга ўз хонадонида 4 сотихли иссиқхона ташкил этиш учун 20 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига унинг даромад манбаси ва бандлиги таъминланди. Жорий йилда ушбу йўналишда амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларнинг ресурс манбалари аниқлаштириб олинган. Кредит олиш истагини билдирган рўйхатдаги аёлларни қўлаб-қувватлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

 “Колежни тугатганимдан кейин, ўқишга кириш имкони бўлмади. Шу сабабдан полиграфия хизматида иш бошладим. Бир муддат ишлаганимдан кейин тадбиркорликнинг ушбу соҳаси билан ишлашни ўйлай бошладим, дейди ёш тадбиркор. Дастлабки иш жараёнларига нималар кераклигини билганим боис иш бошлаш қийин бўлмади. Банкдан реклама хизматини ташкил қилиш мақсадида 200 миллион сўм миқдорида кредит олдим. Ўзимни ҳам шахсий маблағларимни қўшган ҳолда “Қажимухан Сейилхан” МЧЖни очдим. Aйни пайтда корхона томонидан 4та ёшларнинг бандлиги таъминланган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 миллион сўмни ташкил қилмоқда. 

 Жорий йилда ҳам хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни, устувор равишда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтиришда зарурий чоралар кўриб борилмоқда. 

 Банк Ахборот хизмати