Ҳурматли мижозлар!
Сизларга "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки одатдаги тартибда ишлаётганини ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун барча операцияларни чекловларсиз амалга ошираётганини маълум қиламиз. Шунингдек, валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш шохобчалари аҳолига ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун зарур миқдорда нақд пул билан таъминланганлигини маълум қиламиз.
“Микрокредитбанк”нинг ўзингизга яқин валюта айирбошлаш шохобчаларидан доимий равишда фойдаланишингиз ва молиявий масалаларингизни бир зумда ҳал қилишингиз мумкин.
Банк Aхборот хизмати