"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкининг Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, "Ифтихор" МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 8-уйда жойлашган Келес филиали ўз фаолиятини тугатмоқда.
Эндиликда, мазкур филиал мижозлари қуйидаги банк хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин:
1. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, Келес йўли кўчаси, 1-2-уйдаги “Тошкент” банк хизматлари маркази;
2. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Шифобахш сувлар кўчаси, 132-4-уйдаги “Олтинтепа” банк хизматлари маркази.
Мазкур БХМларда мижозлар учун барча шароитлар яратилган. Марказдаги малакали банк ходимлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Марказ 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкоматлар билан жиҳозланган.