Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5127-сонли қарорига асосан, Учкўприк туманида 15 гектар ер майдонида 358 та ишлаб чиқариш цехи, 218 та савдо дўкони, 230 та кичик савдо растаси ва бошқа хизматларни ўз ичига олган савдо комплексини ташкил қилиш белгиланган бўлиб, мазкур савдо комплекси тўлиқ ишга туширилиши натижасида 1 300 нафардан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Банк инфратузилмасини кенгайтириш, Учкўприк туманида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда банкка янги мижозларни жалб этиш мақсадида ушбу савдо комплекси ҳудудида янги банк бўлинмасини ташкил этишни тақозо этмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Банк бошқарувининг тегишли қарорига асосан Учкўприк тумани “Бобошбек” МФЙ, Навоий кўчаси 202-уй манзилда “Бобошбек” банк хизматлари марказини ташкил этиш белгиланди. 

Хусусан, мижозлар бу ерда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиши, валюта алмаштириши, кредит ва омонат расмийлаштириши, барча турдаги тўловларни амалга ошириши ҳамда халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиши ва юбориши мумкин. 

Банк хизматлари маркази 24/7 тарзда фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланади.

Банк Ахборот хизмати