
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 7 ноябрь куни, соат 10:00 дан бошлаб, бевосита Тошкент шаҳри, Амир Темур шох кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган “Микрокредитбанк” АТБ мажлислар залида ва “E-Vote” электрон овоз бериш платформасида (https://evote.uz) масофадан туриб иштирок этиш орқали ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси Паресишвили Гиорги Отаровичнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
“Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгашининг 2025 йил 10-октабрдаги мажлиси қарорига асосан, Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2025 йил 3 ноябрь куни ҳолатига ҳамда Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2025 йил 10-октябрь куни ҳолатига тузилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2025 йил 7 ноябрь куни соат 09:00 дан 10:00 гача давом этади.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш “E-Vote” электрон овоз бериш платформасида (https://evote.uz) “Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 3613, 2025 йил 24 март) ва “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан E-Vote электрон овоз бериш хизматидан фойдаланиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Жумладан:
иштирокчи йиғилиш бошлангунга қадар платформадаги авторизатсия ва идентификациядан ўтишни таъминловчи электрон каналлар орқали рўйхатдан ўтиши, шу жумладан, платформага кириш учун жисмоний ва юридик шахсларни идентификатсиялашнинг ягона тизимида ўзига оид маълумотларни тақдим этган ҳолда идентификациядан ўтиши керак;
масофадан туриб йиғилишда иштирок этиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича овоз беришда электрон рақамли имзодан фойдаланилади;
акциядорнинг вакили юқорида келтирилган тартибда тасдиқланган ишончномани тақдим этади;
платформадан фойдаланишни таъминловчи техник ходим: Кузатув кенгаши котибияти бош котиби Турдибеков Зафар Шокул ўғли, телефон: 998 (71) 207-46-51 (ички рақам: 1218).
Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг материаллари билан юқоридаги манзилга ва қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш ҳамда Банкнинг расмий веб-сайти (https://mkbank.uz) ва “E-Vote” электрон овоз бериш платформаси (https://evote.uz) орқали танишиш мумкин.
Телефон: 998 (71) 207-46-51 (ички рақам: 1217, 1218, 1304)
Банк Кузатув кенгаши















