“Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши мажлисининг 2025-йил 17-апрелдаги 11-сонли баённомаси асосида, номинал қиймати 1 068 (бир минг олтмиш саккиз) сўм бўлган 1 942 977 590 (бир миллиард тўққиз юз қирқ икки миллион тўққиз юз етмиш етти минг беш юз тўқсон) дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжациз шаклдаги аксиялар чиқарилганлигини ҳамда ушбу чиқарилишдаги аксиялар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025-йил 19-майда Р0005-32-сон билан рўйхатга олинганлигини маʼлум қилади.
Аксиялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорга мувофиқ:
ушбу чиқарилишдаги аксияларни жойлаштиришда овоз берувчи аксияларнинг эгалари бўлган аксиядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга;
аксиядор ушбу чиқарилишдаги аксияларни ўзига тегишли шу турдаги аксиялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади;
Банк аксияларини имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати 2025-йил 17-апрел куни ҳолатига шакллантирилган Банк аксиядорлари реестрининг ма’лумотлари асосида тузилади;
имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, аксиядорлар аксияларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин;
имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган аксиядор аксияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган аксияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка (Банкнинг Бош офиси ёки Банк ҳудудий бўлинмалари орқали) юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка (Банкнинг Бош офиси ёки Банк ҳудудий бўлинмалари орқали) тақдим этилиши керак;
аксиядорларнинг аксияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи билдиришнома э’лон қилинган пайтдан э’тиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади;
имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди;
ушбу чиқарилишдаги аксиялар 1 068 (бир минг олтмиш саккиз) сўмдан жойлаштирилади;
аксиялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида фақат пул маблағлари билан нақд ва (ёки) нақдсиз шаклда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;
аксиялар тўланишига келиб тушадиган нақд ва (ёки) нақдсиз шаклдаги пул маблағлари, шу жумладан пластик карталардаги пул маблағлари кўчирилиши лозим бўлган Эмитентнинг банк реквизитлари – банк номи: “Микрокредитбанк” аксиядорлик-тижорат банки (қисқа номи: “Микрокредитбанк” АТБ), банк манзили: 100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 4-уй, банк таркибий бўлинмаси номи: Амалиёт бошқармаси (қисқа номи: Амалиёт бошқармаси), банк таркибий бўлинмаси манзили: 100047, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 4-уй, банк СТИР: 200547792, банк ҳисобварақлари: 29830000300000433277 (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун), 29830000604515255001 (Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси учун) ва 29830000900000433213 (бошқа аксиядорлар учун), банк коди (МФО):00433 бўйича қабул қилинади;
имтиёзли ҳуқуқ асосида ҳар бир аксиядор олишга ҳақли бўлган аксияларнинг сонини аниқлаш тартиби – аксиядор ўзига тегишли оддий аксияларни Банк томонидан илгари жойлаштирилган жами 4 791 517 373 дона оддий аксиялардаги улушини аниқлайди ва шу улушга тенг улушда ушбу чиқарилишдаги аксиялардан олишга ҳақли бўлади.
Банкнинг электрон почта манзили: info@mikrokreditbank.uz, расмий веб-сайти: www.mikrokreditbank.uz.Телефон: (71) 202-99-99 (ички рақам:1304, 1308).