ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 28 декабрь куни, соат 10:00да Тошкент шаҳри Лутфий кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган «Микрокредитбанк» АТБ мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг жойлашган ерини (почта манзилини) ўзгартириш.

3. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки устав капиталини камайтириш.

4. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш.

5. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг аввал рўйхатдан ўтказилган Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда аввал рўйхатдан ўтказилган Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар матнини тасдиқлаш.

6. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банкининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 

«Микрокредитбанк» АТБ Кузатув кенгашининг 2023 йил 4 декабрдаги мажлиси қарорига асосан, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реэстри 2023 йил 22 декабрь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар реэстри 2023 йил 4 декабрь куни ҳолатига тузилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 28 декабрь куни соат 09:00 дан 09:50 гача давом этади.

Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонунчиликда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида видеоконференс-алоқа тарзида иштирок этувчи акциядорларга бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан юқоридаги манзилга ва қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш ҳамда банкнинг веб-сайти (www.mikrokreditbank.uz) орқали танишиш мумкин. 

Тел: 998 (71) 202-99-99 (1304)

Банк Кузатув кенгаши