"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банкининг:

  • Aндижон вилояти минтақавий филиалига қарашли “Марҳамат”, “Куйганёр”, “Пахтаобод” банк хизматлари марказлари;
  • Жиззах вилояти минтақавий филиалига қарашли “Дўстлик” банк хизматлари маркази;
  • Самарқанд вилояти Зиёвуддин филиалига қарашли “Мирбозор” банк хизматлари марказлари фаолияти тугатилди.
Тугатилаётган банк хизматлари марказлари мижозлари ҳар бир БХМнинг юқорида келтирилган тегишли ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари ҳамда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин. 

 Aйни кунларда “Марҳамат”, “Куйганёр”, “Пахтаобод”, “Дўстлик” БХМлари ўрнида “Сотув-операторлик пунктлари”ни ташкил қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.