
МКБАНК мижозлари диққатига!
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасидаги банкоматлар орқали бажарилаётган хизматлар турини кенгайтириш мақсадида навбатдаги профилактика ишларини ўтказиш режалаштирилган.
Шу сабабли, жорий йилнинг 20 августидан Сирдарё вилоятидаги барча банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилади.
Пластик карточкадаги маблағларингизни банк кассасидан нақдлаштиришингиз мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Банк Ахборот хизмати
















