Банк инфратузилмасини кенгайтириш, ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда банкка мижозларни жалб этиш мақсадида ушбу манзилларда янги банк бўлинмаларини ташкил этишни тақозо этмоқда.
Шундан келиб чиқиб, банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан:
Хатирчи БХМ – Навоий вилояти, Хатирчи тумани, «Самарқанд» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 99-уй
Конимех БХМ – Навоий вилояти, Конимех тумани, «Бирлик» МФЙ, Абу Али Ибн Сино кўчаси
Когон БХМ — Бухоро вилояти, Когон тумани, Сухор МФЙ, Буюк турон кўчаси, 67-уй манзилида янги банк хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилди.
Эндиликда, ҳудуддаги банк мижозлари ҳисоб ва пластик карталар очиши, валюта алмаштириши, кредит ва омонат расмийлаштириши, барча турдаги тўловларни амалга ошириши ҳамда халқаро пул ўтказмаларини қабул қилиши ва юбориши мумкин.
Мазкур банк хизматлари марказлари 24/7 тарзда фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган.
Банк Ахборот хизмати