Банкимизнинг ҳурматли мижозлари!
Жорий йилнинг 4 октябрь кунидан бошлаб Навоий вилоят минтақавий филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади.
Филиалнинг янги маъмурий биноси Навоий вилояти, Навоий тумани, A.Темур кўчаси, 4-Б уйда (шаҳар ҳокимияти биноси ёнида) жойлашганлигини маълум қиламиз.
Қайд этиб ўтиш жоизки, филиалдаги малакали банк ходимлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга барча турдаги банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Зеро, мижозларга қулай ҳамда самарали хизмат кўрсатишда реконструкция қилинган ҳамда инновацион жиҳозлар билан таъминланган бинонинг аҳамияти катта.
Банк Ахборот хизмати