“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув қарорига асосан Паркент банк хизматлари маркази бошқа юридик манзилга кўчирилди.
Айни дамда, Паркент БХМнинг амалдаги биносида та’мирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Паркент банк хизматлари марказининг юридик манзили муайян муддатга ижара асосида Тошкент вилояти, Паркент тумани, Ойбек МФЙ, А.Навоий кўчаси 75-уйга ўзгарганини ма’лум қиламиз.
Та’кидлаш керакки, 24/7 тарзда фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таʼминланган Паркент банк хизматлари маркази томонидан аҳоли ва мижозларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади.
Информационная служба банка