
“Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув қарорига асосан Қоровул банк хизматлари маркази бошқа манзилга кўчирилди
Эндиликда Қоровул БХМ мижозларга янги манзилда - Урганч тумани, Бўстон МФЙ, Хивакўчаси, 146-уйда доимий тартибда хизмат кўрсатади.
Таъкидлаш керакки, 24/7 тарзда фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган Қоровул БХМ томонидан аҳоли ва мижозларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади.















