"Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкида хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш мақсадида, 4-5 август кунлари Тошкент вилояти филиали ягона МФОга ўтказилишини маълум қиламиз. 

Бу жараёнда юридик ташкилотларнинг ҳисобрақамида ўзгаришлар кузатилиши, банкомат, интернет-банкинг, мобил банкинг, "Маврид" мобил иловаси ҳамда банк карталари билан ўтказиладиган амалиётларда узилишлар бўлиши мумкин. 

Банкоматлар ишламаган вақтда картадаги пул маблағларини банк кассалари орқали нақдлаштиришингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Банк Aхборот хизмати