Куни кеча “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкида ходимларнинг маънавий билимларини юксалтириш мақсадида “Юксак маънавият – мустаҳкам оилада шаклланади” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбирда Республика Маънавият тарғибот маркази Тошкент шаҳар бўлими ходими педагогика фанлари номзоди A.Aкрамов ўз маърузаси билан иштирок этди. 

Маърузачи бугунги глобаллашув даврида жаҳоннинг турли минтақаларида демократия ниқоби остида асосан маънавий тубанликни тарғиб этувчи гуруҳлар ва уларнинг ёш авлод тарбиясига таъсири ҳақида тўхталар экан, бу борада ҳеч биримиз бепарво бўлмаслигимиз кераклигини даврнинг ўзи тақазо этаёганини таъкидлади. 

 Нотиқ ўз сўзида давом этар экан, бу борада Президентимиз Ислом Каримовнинг асарларида акс етган Ватанга муҳаббат, тарихий ҳотира, миллий ғурур, тушунчаларининг ёш авлод камолотида нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Дарҳақиқат, халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланиб келган миллий маъвий қадриятлар, инсоният тамаддунига бемисил ҳисса қўшган буюк алломаларимиз ҳаёт йўлларининг авлодлар учун барча замонда ҳам ибрат бўлиши, бу борада оила, маҳалла, мактаб, умуман кенг жамоатчилик ҳар доим бирга ҳаракат қилиши лозим. Зеро мамлакатимизнинг эртанги тараққиётини бугунги ёшларимиз белгилайди. 

Тадбирда банк ходимлари ҳам сўзга чиқиб, айни йўналишда тизимда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳусусида тўхталишди. Шунингдек, давра суҳбатида мавзу юзасидан ёш ходимларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.