"Микрокредитбанк" AТБда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Байрам дастурида “Микрокредитбанк” Бошқарув Раиси ўринбосари Камолиддин Aтаев, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳамда банк ходимлари иштирок этишди. 

 Тадбирда М.Тоир иштирокчиларга ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди. 

 – Бугунга келиб ўзбек тилимиз халқаро миқёсда эътироф этилди, – дейди шоир. – Халқаро анжуманларда ўзбекона каломнинг айтилиши, чет элдаги таълим даргоҳларида ўзбек тилини ўрганиш марказларининг борлиги тилимизнинг нуфузи ошиб бораётганлигидан далолатдир. Шоир нутқининг сўнггида ўзбек тилига бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берди. Барчамизга маълумки, мижозлар билан ишлаш, мулоқот жараёнини чиройли тарзда йўлга қўйиш, ҳужжатларни юритиш учун банк ходимларидан ҳам ўзбек тилини мукаммал билиш талаб этилади. 

Aйнан шу масалага эътибор қаратиш мақсадида ташкиллаштирилган байрам тадбирида “Микрокредитбанк” ёшлари томонидан тилимизни қадрлашга ундовчи саҳна кўриниши ижро этилди ҳамда қизиқарли викториналар ўтказилди. 

 Бу каби тадбирлар “Микрокредитбанк”нинг жойлардаги филиалларида ҳам давом эттирилмоқда. 

 Банк Aхборот хизмати