Давлат тилининг аҳамияти ҳамда ривожига бағишланган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ходими Фахриддин Ҳайитов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга Давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти тўғрисида гапириб ўтди.
Тадбир давомида ота-боболаримиздан бизга мерос қолган тилнинг гўзаллиги ҳамда софлигини сақлаш, тил меъёрлари бўйича билим ҳамда кўникмаларни ошириш зарурияти алоҳида таъкидланди. Мутахассисларнинг тил ҳақидаги фикр ҳамда маърузалари банк ходимларининг бу борадаги билимлари кенгайишида фойдали бўлди.
Тадбир қизиқарли савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозарага уланиб кетди.
Банк Aхборот хизмати