
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бугун МКБAНКда маърифий-маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирда филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Сенат бош маслаҳатчиси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Азизбек Турдийев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали, “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони соҳибаси, “Саодат” журналининг Бош муҳаррири, шоира Мунаввара Усмонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Шуҳрат” медали соҳибаси, шоира, “Саодат” журналининг муҳаррир ўринбосари Қутлибека Раҳимбоевалар иштирок этишди.
Улар билан тилимизнинг бугунги ютуқлари ва бу йўлда амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди. Шундан сўнг, банк ходимлари ўртасида ташкил етилган танлов ғолибларига ўз совғалари топширилди.