
Жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари МКБAНК тизимида ишлайдиган хотин-қизлар учун тимбилдинг ташкил этилди.
Ҳумсон Булоқ дам олиш масканида ўтказилган кўнгилочар-маданий тадбирда жамоавий машқлар, қувноқ стартлар машғулотлари, консерт кечаси ҳамда викторина сўровлари ўтказилди.

Шунингдек, алоқа ва ахборот узатиш кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг ҳам бўлиб ўтди.
Юқори шукуҳда ўтказилган тимбилдинг ходимлар мотивациясини ошириб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига хизмат қилди.















