Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Олимжонова Дилдоранинг Facebook ижтимоий тармоғидаги “Блоггерлар иттифоқи” гурухига ёзган мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мурожаатда, фуқаро банкдан олаётган кредитининг 50 фоизини нақд пул кўринишида олишни сўрган. 24 март куни фуқаро билан учрашув ўтказилганда, унга банк филиалида мавжуд кредитлар тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55 сонли қарори асосида ажратилаётган кредитлар таклиф қилинди. Ушбу қарор асосида 5 млн.сўмгача кредит маблағини нақд пул кўринишида олиш мумкинлиги тушунтирилган.



















