
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун мевали боғлар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган янги имконият — “Баракали боғ” кредит модули жорий этилди.
Мазкур кредит модули доирасида мева-сабзавотчилик йўналишида лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий боғлар ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун молиявий кўмак берилади.
Кредит шартлари:
Кредит миқдори — 3 млн АҚШ доллари эквивалентигача (лойиҳанинг бизнес-режаси ва техник-иқтисодий асосларидан келиб чиқиб);
Фоиз ставкаси — йиллик 14 фоиз;
Кредит муддати — 120 ойгача;
Имтиёзли давр — фоиз ва асосий қарзни тўлаш бўйича 36 ойгача;
Қарз олувчининг ўз маблағлари улуши — камида 30 фоиз;
- Мижоз лойиҳада ўзига тегишли бўлган тўлиқ ер майдони билан иштирок этади.
- Қашқадарё вилояти — Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Қамаши туманлари;
- Фарғона вилояти — Қува, Ўзбекистон, Фарғона, Бешариқ, Риштон туманлари ҳамда Қувасой шаҳри;
- Тошкент вилояти — Паркент, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари;
- Андижон вилояти — Асака ва Пахтаобод туманлари;
- Наманган вилояти — Тўрақўрғон тумани;
- Бухоро вилоятининг барча туманлари;
Мазкур кредит модули орқали тадбиркорлар мевали боғлар ташкил этиш, экспортбоп маҳсулот етиштириш ва қишлоқ хўжалигида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Батафсил маълумот олиш учун Микрокредитбанкнинг ҳудудий банк бўлинмаларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Банк Ахборот хизмати



















