
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, давлат ижтимоий суғуртаси тизимини амалиётга жорий этиш ҳамда унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Асосий янгиликлар:
- 2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тайинланади ҳамда тўланади.
- 2026 йил 1 июлдан бошлаб эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ҳам мазкур жамғарма томонидан тўлаб берилади.
Муҳим жиҳати:
Мазкур нафақалар фуқароларнинг мурожаатисиз, проактив тарзда, давлат ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар асосида автоматик равишда расмийлаштирилади.
Қўшимча маълумот учун: 1070



















