Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Факторинг хизматлари ривожланмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
Факторинг хизматлари ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-апрелда қабул қилинган “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таʼминлаш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес субектлари фаолиятининг узлуксизлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Микрокредитбанк тизимида ҳам қатор янгиликлар жорий этилди. 

Жумладан, кичик ва ўрта бизнес субектлари учун “Факторинг хизмат кўрсатиш модули” ишлаб чиқилди. Мазкур модул 6 ойгача бўлган муддатда, хизмат муддатига қараб 2 фоиздан 12 фоизгача дисконт ставкаси билан факторинг хизматларини кўрсатиш имконини беради. 

Бундан ташқари, экспорт ва импорт операциялари учун чет эл валютасида факторинг хизматлари модули жорий қилинди. Ушбу хизмат тури кичик ва ўрта бизнес субектларига 6 ойгача бўлган муддатда, АҚШ доллари ва Еврода муддатига қараб 1,3 фоиздан 7,8 фоизгача дисконт ставкада молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятини тақдим этмоқда. 

Яқинда банк томонидан паррандачилик соҳаси учун махсус “Парранда факторинг” модули йўлга қўйилди. Бу модул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги ПҚ-34-сонли қарорининг 2.б-банди ижроси доирасида ажратилган 50 миллиард сўм маблағ ҳисобидан паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишларини кооперация асосида ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таʼминлашга қаратилган. Мазкур модул орқали Микрокредитбанкда 6 ойгача бўлган муддатда, муддатига қараб 1 фоиздан 7 фоизгача дисконт билан имтиёзли молиявий хизматлар тақдим этилмоқда. 

Натижаларга кўра, 2024-йил давомида тадбиркорлик субектларига 42,2 миллиард сўм миқдорида, жорий йилнинг ўтган даврида эса 41 миллиард сўмдан ортиқ молиявий хизматлар тақдим этилди. 

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Микрокредитбанк томонидан жорий қилинган факторинг хизматлари модуллари кичик ва ўрта бизнес субектлари учун янги молиявий имкониятларни яратди. Бу эса тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлигини таʼминлаш борасида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 

Банк Ахборот хизмати



Яна кўринг

7 январ 2026

МКБАНК: Коррупцияни биргаликда тўхтатайлик!

Огоҳ бўлинг! Коррупция фақат ҳалокатга етаклайди.
5 январ 2026

Кафил мурожаати ўрганилди

Кафил бўлган мижоз картасидан пул ечиб олинаётгани бўйича аноним мурожаат йўллаган.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X