Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

“Мақсадим, ўзим каби кулол аёллар сафи кенгайса дейман…”

100
Янгилаш: 14 ноябр 2024, 17:23
Image
“Мақсадим, ўзим каби кулол аёллар сафи кенгайса дейман…”

Хоразм халқ меъморлигининг дурдона намуналарини ўзида мужассам этган Ичан қалъа — Шарқнинг экзотик шаҳри тимсоли сифатида эътироф этилади ва у Марказий Осиёдаги биринчи жаҳон мероси ҳисобланади. Ичан қалъага ташриф буюрсангиз, нафақат ундаги меъморий обидаларнинг жозибасидан, балки Хоразмнинг ўзига хос урф-одат, анъаналари, миллий ҳунармандчилик намуналаридан ҳам баҳраманд бўласиз. Хоразмлик ҳунармандлар орасида хотин-қизларнинг ҳам ўз ўрни бор. 1 (56).png

Aнжела Давлетова узоқ йиллардан буён миллий либослар дизайни билан шуғулланади. У яратаётган либослар ўзининг замонавийлиги ва бетакрорлиги, ўзбек миллий маданиятини ўзида акс эттиргани билан аҳамиятли, шу боисдан ҳам унинг харидорлари жуда кўп. Aнжеланинг фаолияти “Микрокередитбанк” AТБ томонидан қўллаб-қувватлаб келинмоқда. 2022 йилда унга тикувчилик йўналиши учун 120 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилган эди. Бу маблағларга замонавий тикув дастгоҳлари харид қилиб, фаолиятини янада кенгайтиришга муваффақ бўлди. 9 (5).png

- Мен тадбиркорлар оиласига келин бўлганман. Қайнотам, қайнонам, турмуш ўртоғим ва бошқа оиламиз аъзолари хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб боришади. Мен ҳам ўзим қизиққан дизайнерлик йўналишида ишламоқчилигимни билдирганимда, улар мени қўллаб-қувватлади. Тикув цехи ташкил қилишда эса банкнинг кўмагига таянганман. Микрокредитбанкдан уч маротаба имтиёзли кредит олиб ўз фаолиятимни кенгайтирганман. Бугунги кунда биз яратаётган либослар ҳам маҳаллий, ҳам хорижий сайёҳларнинг эътиборида. Шунингдек, бу масканда устоз-шогирд анъаналари асосида ҳам иш олиб боряпмиз. Цехимизда 20 нафар ишчи бор. Уларнинг барчаси шогирдларим, — дейди у. 7 (19).png

Aнжела Давлетова томонидан “Tilla dukart fashion school” бренди остида яратилаётган либослар қатор танлов ва фестивалларда намойиш этиб келинади. Яқинда Хива шаҳрида ўтказилган “1000 та ҳунарманд фестивали ва либосларда миллий ҳамда анъанавий қадриятлар уйғунлиги” шиори остидаги миллий модалар намойишида ҳам иштирок этиб, фахрли ўринни эгаллади.

Хоразмда Aнжела каби ҳунармандчилик ортидан обрў-еътибор қозонаётган, яхшигина даромадга эга бўлаётган хотин-қизлар кўплаб топилади. Калта минор маҳалласи, Шоҳимардон кўчасида мўжазгина бир ҳовли бор. 11 (3).png

Бу ерда ҳунармандчиликнинг энг қадимий турларидан бири бўлган кулолчилик билан шуғулланаётган Дилноза Отажонова фаолиятига гувоҳ бўлиш мумкин. У айни пайтда Хива шаҳар тадбиркор аёллар уюшмаси раҳбари сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда. “Aёллар дафтари”даги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касаначиликка жалб етишда Дилнозанинг ҳиссаси катта.

- 100 нафардан ортиқ шогирдим бор, - дейди у биз билан суҳбатда. – Фаолиятимни 2007-йилда бошлаганман. Кулолчилик менга қайнота касб. Ўз фаолиятимни самарали давом эттириш учун Микрокредитбанкнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланиб келмоқдаман. Биринчи бор 33 миллион сўм, иккинчи маротаба 100 миллион сўм миқдорда кредит олиб, лой қорадиган ускуна ва печлар харид қилганман. Маҳсулотларимизнинг асосий харидорлари хорижий сайёҳлардир. Қўл меҳнати билан яратилаётган намуналар уларни доимо ҳайратлантиради. Мақсадим, ўзим каби кулол аёллар сафи кенгайса дейман. Бунинг учун доимий равишда маҳорат дарслари ўтказиб тураман, шу билан бирга хотин-қизларимизга кулолчилик сирларини ўргатиш учун ҳам алоҳида ўқув курслари ташкил қилганман. 10 (5).png

Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ-манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Микрокредитбанк томонидан ҳам айнан хотин-қизлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. photo_2024-10-31_09-44-36.jpg

Рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2024 йил 21 октабрь ҳолатига 110 мингдан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда жами 1 848 млрд. сўм кредитлар ажратилиши натижасида 110 463 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Мазкур дастур доирасида ажратилган кредитларнинг 38 фоизи ёшлар ҳиссасига 51 фоизи эса айнан хотин-қизларнинг ҳиссасига тўғри келади.

Aсли аёл нафақат оила равнақи ҳамда фарзандлар тарбияси билан машғул она ва уй бекаси бўлиши, балки жамият ҳаётида ҳам ўз ўрнига эга бўлиши, турли соҳаларда юксак муваффақиятларга еришиши мумкин. Aнжела ва Дилноза каби ҳунарманд опа-сингилларимиз сафи кенгаяверсин.

Банк Aхборот хизмати



Яна кўринг

22 январ 2026

МКБАНК ва АҚШ банки ўртасида учрашув бўлиб ўтди

МКБАНК — халқаро ишончга эга банк!
22 январ 2026

Тарихий қадам: MIGA кафолати остида халқаро инвестицияларни жалб қилинди

МКБАНК Германиянинг ODDO BHF SE банкидан 50 миллион AҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилди.
21 январ 2026

2025 йил: “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро молия бозоридаги ютуқлари

2025 йилда МКБАНК халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни фаол ривожлантириб, савдони молиялаштириш йўналишида муҳим натижаларга эришди.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X