
#HASHAR_ELGA_YARASHAR
Юртимизда қадимий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами арафасида, жорий йилнинг 14 март куни МКБАНКнинг барча бўлинмаларида умумхалқ ҳашар тадбирлари ташкил этилди.

Мазкур эзгу тадбирлар “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида ўтказилмоқда.

Ушбу умумхалқ ҳашарида Бош офис ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ишхона биноси ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ҳамда тозалаш ишларини амалга оширди. Шунингдек, ҳашар жараёнида яшил ҳудудларни парваришлаш ҳамда дарахтларни оқлаш ишлари ҳам олиб борилди.




Наврўз байрами арафасида ўтказилаётган ана шундай эзгу тадбирларда МКБАНК жамоаси ҳам халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бунёдкорлик анъаналарини яна бир бор намоён этди.
Умумхалқ ҳашари — бунёдкорлик, ҳамжиҳатлик ва ватанпарварлик ифодасидир!
Банк Ахборот хизмати



















