
Мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, мазкур тизимга аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Белгиланган чора-тадбирлар асосида ҳудудларда Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банки томонидан аҳоли ҳамда банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, банк хизматлари истеъмолчиларини сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашга, муаммоларни бартараф этишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг май-август ойларида банк раҳбарияти томонидан жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бундай очиқ мулоқотлар нафақат мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, балки банк ва тадбиркорлар ўртасида ишончли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу учрашув ўтказилиш жадвали билан қуйида танишишингиз мумкин.
Банк Ахборот хизмати
Формат: pdf



















