
Марказий банк ташаббуси билан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши ёрдамчи агенти – 2025” танлови Республика босқичи якунланди.
14 ҳудуд, 27 та банк ва саралаш босқичида 4 467 нафар ёрдамчи агент иштирок этган мазкур танловда маҳалла банкирлари ёрдамчи агентлари ўз лойиҳалари ва амалий ташаббуслари билан тақдимотларини намойиш этиб, ўзаро тажриба алмашди.

Шулардан банкимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ёрдамчи агенти Жиемуратова Алфия ҳамда Наманган вилоятидан иштирок этган Исақов Отабек республика босқичи ғолиби бўлди.
Ушбу танлов ёрдамчи-агентлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш, илғор тажрибаларни аниқлаш ҳамда ҳудудларда молиявий хизматлар қамровини яна-да кенгайтиришга хизмат қилади.



“Микрокредитбанк” номидан ҳамкасбларимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз!
Банк Ахборот хизмати


















