29 ноябр куни Микрокредитбанкда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича Герман Спаркассенстифтунг ташкилоти ходимлари томонидан семинар тренинг ўтказилди.
“Кредит жараёнларини оптималлаштириш” мавзусидаги интенсив семинарда банк ёшлари иштирок этди.
Шунингдек, германиялик экспертлар жаноб Вернер Тум ва жаноб Михаил Майниккелар шу йилнинг 2 декабр куни "Кредит жараёнларини соддалаштириш, тезлаштириш ва рақамлаштириш" ҳамда 7 декабр куни "Кредит рискларини бошқариш" мавзуларида семинарларини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 сентябрдаги Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банки ва Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича Герман Спаркассенстифтунг ташкилоти ўртасида махсус келишувга мувофиқ кредитлаш бизнесида турли мавзулар бўйича кенг қамровли ўқув тадбирлари давом этмоқда.