Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

"Ўзбекистон наслли қуёнлар ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда

...
Янгилаш: ...
Image
"Ўзбекистон наслли қуёнлар ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда

17-18 декабр кунлари пойтахтимизнинг “Ботаника” боғида “Ўзбекистон наслли қуёнлар ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ҳамда Ўзбекистон Ветеринар ва чорвадорлар ассоциацияси ўзаро ҳамкорликда ташкил этди. 

Ярмаркада 20 дан ортиқ зотдаги нассли қуёнлар намойиш этилмоқда. Унда соҳа мутахассислари қуёнчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан суҳбатда бўлишиб, келажакда қуён етиштиришни кўпайтириш, унинг гўшти, мўйнасининг экспортини йўлга қўйиш ҳамда экспорт операциялари бўйича маълумот бердилар. 

Таъкидлаб ўтиш керакки, “Микрокредитбанк” АТБ республикамизда қуёнчиликни ривожлантиришга масъул этиб белгиланганидан бери ушбу йўналишда сезиларли ишлар амалга оширилди. Молия муассасасига жорий йилда қуёнчилик йўналишидаги 56 та лойиҳага умумий қиймати 317,4 млрд.сўм миқдорида маблағ йўналтирилган. Шунинг 200,9 млрд. сўми банк кредитидир. 

Бугунги кунда мазкур лойиҳаларнинг 54 тасига 187,3 млрд.сўм кредит шартномалари имзоланиб тўловлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти Қуйи-Чирчиқ туманида Италия технологиялари асосида умумий қиймати 30 млн. евро бўлган (17,0 млн. евро ташаббускорнинг ўз маблағлари, 13 млн. евро банк кредити) йирик “Қуёнчилик ва наслчилик агрокомплекс” ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳага Микрокредитбанк томонидан мижоз талабига асосан 6,9 млн.евро кредит маблағлари ажратилган. Мазкур маблағлар наслли қуёнлар, қуёнларни интенсив кўпайтиришга мўлжалланган замонавий ускуналар, генератор, қушхона комплекси, қишлоқ ҳўжалиги ва махсус техникалар, озуқа-ем маҳсулотлари ва ўғит ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда лаборатория жиҳозлари сотиб олишга йўналтирилган. Шунингдек, Италиялик ҳамкорлар томонидан жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб ушбу комплекс учун етиштирилган (авиа рейслар тасдиқланган) наслли зотдор ота-она қуёнлар етказиб бериш бошланади. 

Ҳозирда Италия давлатидан дастлабки 3000 бошга яқин наслли она қуёнлар олиб келиб парваришланмоқда.  

Умумий қилиб айтганда, банк томонидан бугунги кунга қадар қуёнчилик соҳасини ривожлантиришга жами 4 773 та мижозга 453,6 млрд.сўм, шундан 416 та юридик шахсларга 361,3 млрд.сўм, 4 357 та жисмоний шахсларга 92,3 млрд.сўм кредит ажратилган. Шунингдек жорий йилда 1 705 та мижозга 208,9 млрд.сўм, шундан 66 та юридик шахсларга 168,4 млрд. сўм, 1 639 та жисмоний шахсларга 40,5 млрд.сўм йўналтирилган. 

                                                                                                                Банк ахборот хизмати




Яна кўринг

26 июн 2025

Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Жорий йилнинг 27-июн куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилади.
13 май 2025

СИРДАРЁДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ

Микрокредитбанк Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича брифинг ўтказилади
13 май 2025

Навбатдаги брифинг ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 13-май куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилмоқда.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X