
Жорий йилнинг 24-феврал куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” аксиядорлик тижорат банки томонидан 2024-йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда 2025-йил учун белгиланган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Ибрагимова, тегишли департамент раҳбарлари, ОAВ вакиллари, блогерлар ва иқтисодий таҳлилчилар иштирок етди.
Банк томонидан ўтган 2024-йилда 7 трлн. сўмдан зиёд кредитлар ажратилди. Шундан, 1,9 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, 2,4 трлн. сўмлик кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастуридан молиялаштирилди, 2 трлн. сўм кичик бизнес субйектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди ҳамда 1,5 трлн. сўмлик микромолиявий хизматлар кўрсатилди.
Натижада банкка бириктирилган 1 230 та маҳаллада уларнинг ривожланиш драйверларига асосан жами 232,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди, уларнинг 113,7 минг нафари доимий ишга жойлаштирилди.
Хусусан, “Сайхунобод” тажрибаси асосида хонадонбай ишлаш орқали 7 273 та хонадонга 136,5 млрд сўмлик “молиявий пакет”лар жойлаштирилди.
Шу билан бирга, 1,2 трлн. сўм банк кредити ҳисобига 42 048 та микролойиҳалар амалга оширилиб, 73,1 мингта иш ўрни яратилди.
“Уйчи” тажрибаси асосида 996 та учрашувларда кўтарилган 8,3 мингта мурожаатлар ҳал қилиниши натижасида 31,4 мингта иш ўринлари яратилди.
2024-йилда Банк томонидан халқаро молия институтларидан 124 млн долл. ресурс олиб келинди, аҳоли ва тадбиркорлардан 1,1 трлн. сўм депозит, 609 млрд. сўм омонат жалб қилинди.
Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида 2024-йилда банк томонидан 89 592 нафар хотин-қизларнинг айнан бизнесини молиялаштириш учун 1 трлн 604 млрд сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди ва 92 200 нафар аёллар бандлиги таʼминланди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таʼминлаш учун жами 2 трлн 397 млрд сўм кредитлар ажратилди.
Мазкур кредитларнинг 1 трлн 196 млрд сўми ёки 50 фоизи 78 836 нафар хотин-қизнинг ташаббусларини имтиёзли шартларда молиялаштиришга йўналтирилди.
Шу билан бирга, ПҚ-122-сонли қарор асосида 19 370 нафар хотин-қизларга 2024-йилда 253,2 млрд сўм кредитлар ажратиб берилди.
Банк 2025-йилги вазифаларини Президентимизнинг 2024-йил 16-декабр куни видеоселектор йиғилишида тижорат банклари олдига қўйган устувор вазифалар ва топшириқлари доирасида ташкил қилмоқда.
Жумладан, Бош банкда маҳаллабай ишлаш бўйича алоҳида департамент, ҳудудий бошқармаларда бўлинмалар ва БХО, БХМларда маҳалла секторлари ташкил қилинди. Банкка бириктирилган 1 121 та маҳаллага янги тизим асосида 332 та “маҳалла банкири” штати очилиб, малакали ва ташаббускор ходимлар билан бутланди.
Маҳалла секторлари, маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлари томонидан жорий йилда Кичик ва ўрта бизнесга 5,4 трлн сўм ва дастурлар доирасида 2,9 тлрн сўм кредит ажратиш белгиланган.
Шундан, ПҚ-312 сонли қарор доирасида 1 трлн сўм, “Бизнесга биринчи қадам” доирасида 315 млрд сўм, Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 1,5 трлн сўм, Ҳамроҳ дастури доирасида 57 млрд сўм маблағ ажратилади.
Банк томонидан 2025-йилда барча имкониятларни ишга солиш орқали 320 минг кишининг бандлиги таʼминланади, уларнинг 131 минг нафари доимий даромадли ишга жойлаштирилса, 189 минг нафари тадбиркорликка жалб етилади.
Бунинг учун барча манбалар ҳисобидан 7,7 триллион сўмлик кредитлар ажратилади.
Кредит маблағларининг асосий қисми, яʼни камида 50 фоизи кичик бизнес субектларига йўналтирилади. Бу мақсадга еришиш учун жорий йилда халқаро молия институтларидан 260 миллион доллар маблағ жалб қилиш режалаштирилган. Мазкур маблағларнинг 50 миллион доллари “молиявий оммабоплик” дастури доирасида микролойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Аҳолига ижарага берилган 1 756 гектар ер майдонларида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида 160 та намунали лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бу мақсадда 160 та агрегатор танлаб олинди.
Дастлабки екин сифатида 5 400 нафар аҳоли кооперативларга аʼзо бўлган.полиз ва сабзавотлар етиштириш учун агрегаторларнинг 3,8 млрд сўм кредитга талаби аниқланди.
“Супер лойиҳа” доирасида “етиштириш – қайта ишлаш – сотиш” занжирини яратиш учун 105 гектар ер майдонида 7 та намунавий лойиҳа шакллантирилди.
Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани, “Тазғара” ОФЙда ёшларга 15 гектар ер майдони ижарага берилди. Биринчи екинда – помидор, иккинчи екинда – кўкатлар екилиши режалаштирилган.
Январ-феврал ойларида “Уйчи” тажрибаси асосида банк мижозлари билан ўтказилган учрашувлар натижасида 5 857 нафар тадбиркорлар билан 482 маротаба учрашув ўтказилиб, унда кўтарилган 2 118 та мурожаат ижобий ҳал қилиниши натижасида 2 188 та янги иш ўрни яратилди.
Жумладан, 1 823 тасига 63 млрд сўм кредит ажратилди, 8 тасини 20 млрд сўмлик кредит қарздорлиги муддати узайтирилди, 287 та бошқа масалалар ҳал етилди.
Микрокредитбанк жамоаси юртимизда кичик бизнес, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик ҳамда касаначиликни қўллаб-қувватлаш йўли билан янги иш ўринларини яратиш, айниқса, қишлоқ жойларда микромолиявий хизматларни кенгайтириш борасидаги фаолиятини давом еттиради.
Банк Ахборот хизмати