Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНКда 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар мавзусида брифинг ташкил этилди

254
Янгилаш: 18 январ 2024, 17:30
Image
МКБАНКда 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар мавзусида брифинг ташкил этилди

Жорий йилнинг 18 январь куни Банк Ахборот хизмати раҳбари С.Очилов иштирокида "Микрокредитбанк" АТБ томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар” мавзусида брифинг ташкил этилди. 

Микрокредитбанк томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида маълумотлар:

Банкимиз 2023 йилда қуйидаги ижобий кўрсаткичларга эришилди. 
Жумладан: банк капитали қарийб 4 трлн. сўмга; 
умумий активлар 12 фоизга ошиб, 19 трлн. сўмга; 
кредит портфели 1,5 трлн.сўмга ошишига эришилди;
банкдаги умумий депозитлар қолдиғи 6,3 трлн.сўмга етган ҳолда 2023 йилда 900,0 млрд.сўмлик қўшимча маблағ жалб қилинди.

Ҳисобот даврида банк томонидан, АҚШ, Европа, Япония, Саудия Арабистони ҳамда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи молия институтлари билан тузилган 12 та шартномага асосан 250,2 млн. АҚШ доллар маблағлари жалб қилинди. 

Ушбу ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари бўйича ўтган йилда 184 427 нафар мижозга 5,1 трлн.сўм кредит ажратилиб, қарийб 100 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Банкка бириктирилган паррандачилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 152 млрд. сўм кредитлар ажратилиб 279 та паррандачилик корхоналари (йиллик 1 571 млн.дона тухум, 68 367 тонна гўшт, 241 460 тонна озуқа-ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувати яратилди, 1 305 та янги иш ўринлари яратилди) фаолиятининг узлуксизлиги таъминланди. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳисобот даврида 1,7 трлн.сўм кредитлар ажратилиб, 91 903 та янги иш ўринлари яратилди. 

Ушбу кредитлар ҳисобига: 
20 211  нафар ёшлар;
21 200  нафар хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш;
37 430  нафар фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиш;
9 164  нафар ижтимоий дафтарлардаги аҳолининг бандлиги таъминланди;

Умумий ҳисобда банкнинг молиявий кўмаги ҳисобига 2023 йилда 10 942 та янги тадбиркорлик субъектлари пайдо бўлди.

Банкда кредитлар ажратиш билан бирга, аввал ажратилган кредитларнинг қайтарилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Хусусан, 2023 йилда қайтарилиши лозим бўлган 4,4 трлн.сўм кредит тўловлари ундирилди, шундан 1,6 трлн.сўми оилавий тадбиркорлик йўналишида ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги  ПҚ-5088 сонли қарори доирасида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021-2023 йилларда 75 нафар ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларига 37,2 млрд.сўм ва 3,5 млн.доллар кредитлар ажратилиб, 730 та янги иш ўринлари яратилди. 

Банкни трансформация қилиш натижасида 2023 йилда хизмат нуқталари сони 574 тага, хизмат турлари сони 102 тага, банкоматлар сони 829 тага етказилиб, электрон навбат тизими қамрови 98 фоизга оширилиши натижасида банкимиз томонидан йил давомида 2 млн.дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатилди. 

Шунингдек:
жисмоний шахсларга масофавий хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин оширилди;
кредитлаш тизими автоматлаштирилиб, кредит ажратиш жараёнида инсон омили иштироки камайтирилди, автоматлаштирилган кредитлар тури ҳамда сони ортган;
банкда назорат блоки, молиявий бошқарув ҳамда рискларни бошқариш тизими такомиллаштирилди, “Green banking” йўналиши жорий қилинди, KPI рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди, алоқа марказида консалтинг хизматлари жорий қилинди;.
жисмоний шахслар учун “Mavrid” янги мобил иловаси, мижозбай ишлаш учун CRM, скоринг, кредит конвеери тизимлари жорий қилинди, ҳудудий бўлинмалар Ягона МФОга ўтказилди.

Банкда амалга оширилган рақамлаштириш ҳамда трансформация чора-тадбирларида инсон омилисиз банк хизматларидан онлайн фойдаланувчи жисмоний шахслар улуши 56 фоизга, тадбиркорлар улуши 77 фоизга ошди ҳамда онлайн транзакциялар ҳажми 1,1 трлн.сўмга етди.

Микрокредитбанк келгусида ҳам аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига замонавий, сифатли банк хизматларини доимий равишда кўрсталишини таъминлайди.




Яна кўринг

26 июн 2025

Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Жорий йилнинг 27-июн куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилади.
13 май 2025

СИРДАРЁДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ

Микрокредитбанк Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича брифинг ўтказилади
13 май 2025

Навбатдаги брифинг ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 13-май куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилмоқда.

Сўров

Ишонч телефони хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланг
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X