Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

МКБАНКда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида брифинг ташкил этилди

...
Янгилаш: ...
Image
МКБАНКда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида брифинг ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 июнь куни банк Ахборот хизмати раҳбари С.Очилов иштирокида “Микрокредитбанк" АТБда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида брифинг ташкил этилди.

Маълумки, Микрокредитбанк оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиб келаётган банклар қаторига киради.

Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан аниқ белгилаб берилган топшириқлар асосида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, 2024 йилда банк томонидан oилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,0 трлн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1 июнга қадар 46 500 та субъектга жами 781 млрд. сўм кредитлар (шундан, 29 та юридик шахсларга 5,1 млрд. сўм, 46 470 та жисмоний шахсларга 775,8 млрд. сўм) ажратилиши натижасида 46 539 нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Ажратилган кредитлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган. Жумладан:
- хизмат кўрсатиш соҳасида 204,1 млрд. сўм (26 %);
- ишлаб чиқариш соҳасида 172,2 млрд. сўм (22 %);
- қишлоқ хўжалиги соҳасида 391,3 млрд. сўм (50 %);
- бошқа соҳаларга 13,4 млрд. сўм (17%) кредит ажратилган.

Шунингдек, йил якунига қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг талабларига асосан 1,2 трлн.сўм имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу кредитларнинг 296,5 млрд. сўми 16 886 нафар ёшлар ҳамда 390,0 млрд. сўми 26 270 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларига йўналтирилган.

Маълумот ўрнида, дастур доирасида ажратилган кредитларнинг 38 фоизи ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, ёшларга ажратилган кредит 2023 йилга нисбатан 1,1 баробарга, кредит олган ёшлар сони 3,5 минг нафарга ортган.

2024 йилда ҳудудларда «Темир дафтар» «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бизнес лойиҳаларни тақдим этиш, тадбиркорлигига кўмаклашиш орқали 5 608 нафар аҳолига 67,3 млрд. сўм имтиёзли шартларда кредит ажратилиб, уларнинг бандлиги ва даромад манбаи таъминланди («Аёллар дафтари» 5 283 тада 62,2 млрд. сўм ва «Ёшлар дафтари» 325 тада 5,1 млрд.сўм).

Банк томонидан бундан кейин ҳам ижтимоий дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилади.



Яна кўринг

26 июн 2025

Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Жорий йилнинг 27-июн куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилади.
13 май 2025

СИРДАРЁДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ

Микрокредитбанк Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича брифинг ўтказилади
13 май 2025

Навбатдаги брифинг ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 13-май куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилмоқда.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X