Шрифт ўлчами:
A A A
Масштаб:
A A A A
Ранг: C C
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
Сайтнинг тўлиқ версияси
МЕНИНГ БАНКИМ
Mavrid

Таълим кредити мавзусида брифинг ташкил этилди

...
Янгилаш: ...
Image

Жорий йилнинг 20-сентабр куни Банк ахборот хизмати раҳбари С.Очилов иштирокида таълим кредитлари мавзусида брифинг ташкил этилди.

Маълумки, “Микрокредитбанк” АТБ томонидан юртимиздаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган барча босқич талабаларига таълим кредитлари ажратиб келинмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-июлдаги “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан еса, ушбу кредит талаба қизларимиз учун “фоизсиз” шартларда ажратилмоқда. 

Хусусан, банкимиз томонидан 2022-2023 йилларда жами 11 мингга яқин талабага 112 млрд сўмдан ортиқ таълим кредитлари ажратилди. Шундан, 71 фоизи ёки 80 млрд сўми хотин-қизларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади. 

Жорий ўқув йилининг ўзида эса минг нафардан ортиқ талабага 14 млрд сўмлик таълим кредитлари ажратилди. Эътиборлиси, ушбу кредитларнинг ҳам асосий қисми, яъни 77 фоизи хотин-қизларнинг таълимини қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. 

Банкимиз томонидан таклиф этилаётган таълим кредити асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг йеттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади. Мисол тариқасида қарайдиган бўлсак, 1-курс талабасининг умумий ўқиш даври 4 йилни ташкил қилса, кредит 11,5 йил муддатга ажратилади. 

Таълим кредитлари йиллик 14 фоиздан, Хотин-қизлар учун еса юқорида ҳам таъкидланганидек, мутлақо “фоизсиз” ажратилади. 

Айни кунларда банкнинг барча филиал ва марказлари томонидан таълим кредитлари узлуксиз ажратиб келинмоқда. 

Содда қилиб айтганда, банкнинг исталган филиалига талаба ва кафиллар ўзининг паспортлари ҳамда тўлов шартномаси билан боришлари мумкин. Бунда таълим кредити бир иш куни давомида ажратилади. 

Табақалаштирилган, яъни халқ тилидаги “супер контракт” тўловлари ёки контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредитлари ажратилмайди. 

Таълим кредитига оид ҳар қандай қўшимча саволлар юзасидан банкнинг 1285 – Алоқа маркази рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Банк ахборот хизмати



Яна кўринг

26 июн 2025

Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Жорий йилнинг 27-июн куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилади.
13 май 2025

СИРДАРЁДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ

Микрокредитбанк Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича брифинг ўтказилади
13 май 2025

Навбатдаги брифинг ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 13-май куни “Микрокредитбанк томонидан аҳоли бандлигини таʼминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан брифинг ўтказилмоқда.
Омонат очиш — осон!
MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Омонат очиш — осон!
Омонат очиш — осон!
Бепул ўтказмалар
5 миллион сўмгача бўлган ўтказмалар — тўлиқ бепул!
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Бепул ўтказмалар
Бепул ўтказмалар
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Тез ва осон! MAVRID иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн Микрокарз "Оммабоп"
Онлайн таълим кредити
Ўқишни кечиктирманг — ҳозироқ бошланг.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Онлайн таълим кредити
Онлайн таълим кредити
Виртуал карталар
Виртуал карталар MAVRID иловасида. Телефонингиз — ҳамёнингиз.
Mavrid иловасини сизга қулай бўлган сервис орқали ўрнатинг:
Виртуал карталар
Виртуал карталар
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Ягона телефон-маркази
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Барча алоқалар
Коррупцияга қарши назорат департаменти ишонч рақами
(Ички рақам: 1265)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Мобил илова
Мобил илова

Иловаси ёрдамида барча банк хизматларидан 24/7 фойдаланинг — уйдан чиқмасдан, тез, қулай ва ишончли тарзда!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босингPowered by X