Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонининг 2-иловаси сифатида тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2.148, 2.253, 2.254 ва 2.310-бандларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан
МАЪЛУМОТ
Фармоннинг 2-иловаси 148-бандига асосан Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 1,5-2 бараварга ошириш юзасидан вазифалар белгиланган.
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 1,5-2 бараварга ошириш бўйича банк томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, паррандачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 223 та паррандачилик хўжаликлари ва озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга 549,4 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.
Натижада йилига 1,4 млрд. дона тухум, 48 минг тонна парранда гўшти ва 179,0 минг тонна паррандалар учун озуқа ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.
Фармоннинг 2.253-бандида хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан бир қатор топшириқлар белгилаб берилган.
Банк томонидан хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш, жумладан, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, 2022 йил бошидан бугунги кунга қадар 31 391 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорликнинг турли йўналишдаги лойиҳаларини молиялаштириш бўйича банк томонидан зарурий чоралар кўрилган ҳолда ижтимоий дастурлар доирасида 636,7 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 31 887 нафар аёллар бандлиги таъминланди.
Мазкур ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига ҳудудларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, тикувчилик, паррандачилик, иссиқхона, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, асаларичилик, қуёнчилик, ҳунармандчилик, ўзини-ўзи банд қилиш ҳамда бошқа соҳаларни янада ривожлантиришга пухта замин яратилди.
Ижтимоий дастурлар доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, жумладан, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда банк томонидан зарурий чоралар кўриб борилади.
Шунингдек, 2.254-бандида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитларни, устувор равишда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашга йўналтириш, ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишдан олдин уларга тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва бизнес лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, хотин-қизларни ишга жалб қилган ҳолда кооперация усулида тадбиркорликни йўлга қўйиш юзасидан банк томонидан назорат ўрнатилган.
“Микрокредитбанк” АТБ томонидан хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш йўналишида, шунингдек, 2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича ўтказиладиган хатлов натижаларига кўра навбатдаги босқичда дафтарга киритилган, тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида зарурий чоралар кўриб борилмоқда.
Дастурнинг 2.310-бандида ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланган.
Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, жумладан, ҳунармандчилик фаолияти субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш орқали янги иш ўринларини ташкил этишда банк томонидан муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 707 та ҳолатда 26,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, шундан 20,6 млрд. сўми “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлган 381 нафар ҳунарманд тадбиркорларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида Фармонда белгиланган вазифалар ижроси тизимли равишда давом эттирилади.
A. Хамидов
“Микрокредитбанк” AТБ
Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари