Жорий йилнинг 26 май куни банк тизимида халқаро эксперт Моника Пиккер лекторлигида "Бизнесни ташкил этишнинг муҳим омиллари ва лидерлик сифатлари" мавзусида семинар ташкил этилди.
Банкнинг Персонални ўқитиш ва ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган семинар анъанавий усулда ўтказилди. Тренингда банк мутахассислари иштирок этиб, бизнес ҳамда тадбиркорлик бўйича ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.