Kartam blokka tushib qoldi nima qilishim lozim bo‘ladi?
Kartangiz ochilgan filialga shaxsingizni tasdiqlovchi hujjatingiz bilan boriladi hamda 5 daqiqa ichida kartangizni blokdan yechib beriladi.
Shuningdek, Uzcard plastik kartangizni parolini 3 marotaba noto‘g‘ri kiritgan bo‘lsangiz, bankning mobil ilovasi orqali noto‘g‘ri terilgan parolni mobil ilova orqali bo‘shatish imkoniyati mavjud. Buning uchun bankning mobil ilovasini yuklab olishingiz lozim bo‘ladi.
Чет эл валютаси банк карталаридаги CVV-код нима?
CVV-код банк картасининг орқа томонида кўрсатилган уч хонали рақам (код)дир. Қоидага кўра, картанинг орқа томонида кўрсатилган 7 та рақамнинг оҳирги 3 та рақамидир. Шуни таъкидлаш керакки, хавфсизликни таъминлаш мақсадида CVV-кодни учинчи шахсларга маълум қилмаслик тавсия этилади, чунки бу маълумотлар сизнинг картангизни интернет орқали бошқариш имконини беради.
Манба: Finlit.uz
Банк картаси ҳисобварағидан кўчирмада мен амалга оширмаган тўловлар кузатилса, нима қилиш лозим?
Бу каби ҳолатларда банк картасини блокировка қилиш керак. Бунинг учун банк-эмитент ёки тўлов тизими оператори call-марказига қўнғироқ қилиш лозим. Шунингдек, банк ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловаси ёки тўлов тизими оператори расмий сайти орқали банк картасини блокировка қилиш имконияти мавжуд.
Манба: Finlit.uz
Сотувчи банк картасидан пул маблағларини икки марта ечган тақдирда, амалиётни бекор қилса бўладими?
Айрим миллий тўлов тизимларида тўловни савдо терминали орқали бекор қилиш имконияти мавжуд.Шуни таъкидлаш жоизки, пул маблағларини қайтариш амалиёти мерчант ва эквайер ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган тақдирда амалга оширилади.
Манба: Finlit.uz
Нега банклар пул маблағларини банкоматлар орқали нақдлаштиришда комиссия тўловлари (фоизлар)ни ундиришади?
Қонунга кўра, банклар комиссия тўловларини белгилашда мустақилдирлар. Шуни таъкидлаш керакки, пул маблағларини нақдлаштиришдан тушган тушумларнинг маълум қисми банкоматларни сотиб олиш ва сақлаш, шунингдек, жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади. Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи банкда банк картасидаги пул маблағларини комиссия тўловларисиз нақдлаштириш имконияти мавжуд.
Манба: Finlit.uz